LOTIN-КИРИЛЛ

“Аёллар дафтари”нинг 2-босқич рўйхати шакллантирилмоқда

     Ҳар бир жамиятда бўлгани каби бизнинг жамиятда ҳам  ижтимоий-ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга,  билим ва касб-ҳунарларни ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар мавжуд, лекин бунинг ўзига хос томони шундаги мамлакатимизда  аҳолининг мана шундай қатламларга қаратилаётган эътиборнинг юксаклиги ва ўзига хослигидир.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 26 февраль куни “Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат органларининг масъулиятини ошириш масалалари тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 11-сонли баёни билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори ижроси ва “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичини “Вақтинчалик тартиб” талабларига асосан туманда ҳар бир маҳалла кесимида “Темир дафтар”дан алоҳида тарзда дастлабки “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, уларга киритиладиган ёшлар ва хотин-қизлар билан доимий ишлаш тизимининг жорий этилиши белгилаб берилди.

     “Аёллар дафтари”га - 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар яъни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, шунингдек билим ва касб-ҳунарларни ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ҳамда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилиши белгиланган.

     Туманда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Касаба уюшмаси ташкилоти бирлашмаси ҳамкорлигида 19 кишидан иборат штаб таркиби ташкил этилди. Шунингдек, ушбу штабда 4 та секторларда ва 13 та МФЙда  жами 200 нафар аъзолардан иборат 16 та ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

    “Аёллар дафтари” бўйича туманда хатлов жорий йилнинг 1 июль куни бошланиб, 10 июль куни якунланди. Маҳаллалар ҳудудида штаб фаолиятининг тўлақонли фаолият юритишлари учун туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва бўлим бошлиғининг  биринчи ўринбосари шахсан масъул этиб белгиланди.

    “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ҳар куни штаб аъзолари билан муҳокама қилган ҳолда мавжуд муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича туман ҳокими ва сектор раҳбарларигатаклифлар киритиб борилмоқда.

    Учқудуқ туманида 30 ёшдан юқори ёшдаги хотин-қизлар сони 8591 нафарни ташкил этиб, шундан, 8139 нафари (100%) хатловдан ўтказилди. Хатловдан ўтказилмаган хотин-қизлар сони 452 нафарни ташкил этиб, умумий сонга нисбатан 5,5 фоизни ташкил этади.

   Хатловдан ўтказилмаган хотин-қизларнинг 166 нафари узоқ муддатга хорижга, 88 нафари туман ҳудудидан чиқиб кетган, 9 нафари соғлиғи туфайли даволанаётган, 1 нафари жазо муддатини ўтаётганлиги аниқланди.

    Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 15 июлдаги VI-32-19-5-76-К/21-сонли қарори билан 198 нафар муаммоли хотин-қизлар рўйхати тасдиқланган бўлиб,хатлов жараёнида 198 нафар хотин-қизларнинг муаммолари борлиги аниқланди, жумладан 124 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз  хотин-қизлар, 15 нафари боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар,  16 нафари ижтимоий ёрдамга муҳтож  I  ва  II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, 8 нафари уй-жойни таъмирлашга муҳтожлар ва I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, 18 нафари тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёллар, 7 нафари ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар,                     10 нафари психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар борлиги аниқланди.

     Ишсиз бўлган 124 нафар хотин-қизларни қўйидаги тартибда иш билан банд этилиши кўзда тутилган:

     Шундан 44 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, 6 нафарини касб-ҳунарга  ўқитиш, 6 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик фаолияти учун кредит ажратиш,13 нафар хотин-қизларни ўзини ўзи банд қилиш ҳамда 30 нафарига парранда олиб бериш шунингдек, моддий ёрдамга муҳтож 25  нафар хотин-қизларга турли ёрдамлар кўрсатишбелгилаболинганэди.

     Шунингдекушбу қарорга қўшимча равишда яна 200 нафар шундан 102 нафар ҳуқуқий ёрдамга муҳтож ҳамда 98 нафар психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб рўйхатлари шакллантирилди.Туман ҳудудида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилганлар сони жами 398 нафарни ташкил этиб, ушбу муаммоли хотин-қизларга амалий ёрдамкўрсатилиши белгилаб олинди.

    Шунингдек:

хотин-қизларни ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга,

шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, тиббий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, овул жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш;

 Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида ҳар чоракда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахборотларини киритиб бориш;

      Сектор раҳбарлари ва сектор ишчи гуруҳи ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ҳар ойда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишларни жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб бориш;

секторлар ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мунтазам равишда Маҳалла ягона ахборот тизими дастурида “Аёллар дафтари”ни юритиш билан боғлиқ масалаларга тўлиқ масъул этиб белгилаб олинди.

      Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ҳокимлиги ахборот хизмати билан ҳамкорликда туманда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш ишлари режалаштирилди.

  

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари   Д.Садуллаева

O'qilgan: 1716 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: