Марғилонлик 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Москвич» автомобили Катта Фарғона каналининг Қўштепа тумани ҳудудидан ўқиб ўтувчи қисмига тушиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» информацион дастурида хабар берилган.
Мазкур кўнгилсиз ҳодисанинг эртаси куни ФВВ қутқарув хизмати ва махсус техникалар ёрдамида сувга тушиб кетган машина ҳамда унинг салонида қолиб кетган йўловчи жасади чиқариб олинган.
Айни пайтда ушбу авария юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган ҳамда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.