Қуритилган гўшт маҳсулоти

Мазали эканига қарамай, оқсил ва туз миқдори кўп экани сабаб организмни сувсизлантириши мумкин. Умуман воз кечолмаган тақдирингизда эса камроқ миқдорда истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Нон маҳсулотлари

Бундай маҳсулот таркибидаги натрий чанқаш ва сувсизланишга олиб келиши мумкин. Фойдали, дондан тайёрланган маҳсулотлар ҳам клетчаткага бой эканига қарамай, организмни сувсизлантириши мумкин. Шу сабаб ушбу маҳсулотлар билан бирга кўпроқ сув истеъмол қилиш керак бўлади.

Консерва маҳсулотлари

Бактерияларни кўпайишини олдини олиш учун консерва маҳсулотларида туздан фойдаланилади. Дуккакли консерваланган маҳсулотлар ловия, нўхатларда тузни сув ичиш орқали камайтириш мумкин, аммо бу барча консерваланган маҳсулотларга ҳам иш беравермайди.

Соя соуси

Таркибида натрий миқдори кам экани сабаб ҳам ушбу маҳсулотдан меъёрида фойдаланган яхши.

Спиртли ичимликлар

Пешоб ҳайдаш хусусиятига эга бўлгани сабаб спиртли ичимлик организмни сувсизлантиради.

Қаҳва

Тадқиқотларда қаҳва организмни сувсизлантиришини тезлаштириши аниқланган. Шу сабаб ҳам тонгни қаҳва билан қарши олишдан аввал бир стакан сув ичиш керак.

Ширин ичимликлар

Бундай ичимликларда шакар кўп бўлгани сабаб ҳам истеъмолидан кейин организмда кислота ошади ва бунинг ҳисобига буйракларнинг зўриқиб ишлашига тўғри келади.

Спорт ичимликлари

Спортчиларга муҳим бўлган натрийга бой ҳисоблангани билан бошқа моддалар ҳам мавжуд ва шу сабаб қайта-қайта ичишни хоҳлаш мумкин.