LOTIN-КИРИЛЛ

Хитойда 8 ой ичида биринчи бор коронавирусга чалинган бемор вафот этди

Хитойда 13 январь, чоршанба куни сўнгги 8 ой ичида биринчи бор коронавирус ташхиси қўйилган бемор вафот этди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб «РБК» хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, бемор Хэбэй провинциясида, вирус оқибатида юзага келган асоратлар сабаб вафот этган.

Бундан ташқари, ўтган бир сутка ичида яна 138 кишида коронавирус тасдиқланган. Уларнинг 14 нафари хориждан кириб келган. Хусусан, саккизта ҳолат — Шанхайда, учтаси — Гуандун провинциясида, Пекин, Хэнань провинцияси ва Гуанси-Чжуан автоном туманида — биттадан. Яна 124 та ҳолат ички ҳисобланади: уларнинг 81 таси Хэбэй провинциясида, 43 таши — Хэйлунцзян провинциясида.

Хитойда пандемия бошланганидан буён мамлакатга хориждан келган фуқароларнинг 4465 нафарида коронавирус аниқланган. Уларнинг 4181 нафари соғайган, ҳозирда 284 киши даволанмоқда.

O'qilgan: 663 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: