LOTIN-КИРИЛЛ

ЮРАКЛАРДА ИФТИХОР УЙҒОТГАН БАЙРАМ!

   Ўзбекистон Президентининг  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ ушбу байрам бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланди.

   Фармойишга кўра, 2020 йил 15 декабрдан 2021 йил 15 январга қадар эълон қилинган “Ватанпарварлик ойлиги”  доирасида жойларда,  Учқудуқ туманининг чекка овулларида  “Ҳарбий-ватанпарварлик карвони” ташрифи уюштирилди. Умумий ўрта таълим мактаблари,  мактабгача таълим муассасаларининг тайёрлов гуруҳларида “Мен ҳам Ватанимга хизмат қиламан!” мавзусида  спорт, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, иншолар танлови  ва очиқ дарс машғулотлари бўлиб ўтди.

  Мазкур ойлик доирасида ўтказилган тадбирларнинг якунловчи қисми “Учқудуқ” маданият уйида бўлиб ўтди. “Юрт ҳимояси – муқаддас бурч!” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда 99818-сонли ҳарбий қисм аскар ва зобитлари, ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутасаддилари, Шимолий кон бошқармаси ҳарбийлаштирилган идоравий - қўриқлаш отряди ходимлари  ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

   Тадбирда туман ҳокими С.Хамроев, ШКБ директори Я.Шакаровлар сўзга чиқиб, сана муносабати билан туман аҳлига табрик йўллади.

   Бир гуруҳ соҳа вакиллари, ҳарбийлар туман ҳокими ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан мукофоланди. Шунингдек, ШКБ маъмурияти томонидан 99818-сонли ҳарбий қисмга қимматбаҳо совға телевизор берилди.

   Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматчиларини  муносиб баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига ҳам куч-қувват, шижоат ва албатта садоқат бағишлайди.

   “Учқудуқ” маданият уйи, 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоалари томонидан тайёрланган  куй-қўшиқ ва рақслар даврага кўтаринки кайфият улашди. Айниқса, “Саҳро” оркестр жамоасининг жонли ижродаги куй-қўшиқлари, 99818-сонли ҳарбий қисм подполковниги Ғ.Оразбаев ижросидаги “Қарақалпағим” қўшиғини тадбир иштирокчилари катта олқишлар билан кутиб олдилар ва рақсга тушдилар.

   Бундан ташқари, дастурдан ўрин олган қувноқлар ва зукколар жамоаси йигитларининг чиқишлари, ичакузди ҳангомалари ва саҳна кўринишлари барчага бирдек манзур бўлди. ҚВЗ ни қувноқ жамоаси  ШКБ 3-сонли гидрометаллургия заводи ва 99818-сонли ҳарбий қисм йигитларидан ташкил топган.

   Ҳа, тинчлик бор жойга байрамлар ярашади, шунинг учун жаннатмакон диёримизда  тинчлик-осойишталикни таъминлаб келаётган ҳарбий хизматчиларни  ушбу байрам билан муборакбод этамиз!.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

O'qilgan: 701 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: