LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ “ЯХШИ” ҲУДУД ТАРКИБИГА ЎТКАЗИЛАДИ

    бу ҳақда сессияда маълум қилинди

   Бугун халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги 22-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига 10 та масала киритилган бўлиб, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар бошлиқлари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

   Мажлисни туман ҳокими, кенгаш раиси С.Хамроев бошқариб борди.

   Мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳар йили рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.

  Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари йўналиши бўйича рейтинг баҳолаш тизимида умумий балл 6, 25 баллни ташкил этиши лозим бўлган бир пайтда 2020  йил якуни билан Учқудуқ тумани бу кўрсаткич бўйича 1,53 баллни ташкил этмоқда. Жорий йил якунига қадар “ўрта” тоифада баҳоланган Учқудуқ туманини “яхши” тоифадаги ҳудуд таркибига киритилиши бўйича зарурий чора-тадбирлар белгиланди.

  Жумладан, сектордаги муаммоларни ҳал этиш кўрсаткичлари нисбатан паст бўлган секторларга кўмаклашиш чораларини кўриш, кичик саноат зонасини ташкил қилиш, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, “темир дафтар” га киритилган оилаларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш, банклар томонидан маблағ ажратилган, лекин хомашё, энергия ресурси ва бошқа сабабларга кўра тўхтаб қолган лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига Учқудуқ “яхши” ҳудуд таркибига ўтказилади.

   Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан 135- банддан иборат дастур ҳамда мониторинг  гуруҳи таркибини тасдиқладилар.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги “Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролни ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси” юзасидан видеоселектор йиғилишига асосан туманда ҳар бир маҳалла кесимида “Темир дафтар” дан алоҳида тарзда дастлабки “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, уларга киритиладиган ёшлар ва хотин-қизлар билан доимий ишлаш тизимининг жорий этилиши белгилаб берилди.

   “Аёллар дафтари”га - 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар яъни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, шунингдек билим ва касб-ҳунарларни ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ҳамда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилиши белгиланган.

   “Аёллар дафтари” бўйича туманда хатлов 22 октябрь куни бошланиб, 10 декабрь куни якунланди. Ҳудудларда штаблар фаолиятининг тўлақонли фаолият юритишлари учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман, ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва ҳудудий бўлинма бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари шахсан масъул этиб белгиланди.

   Учқудуқ тумани 30 ёшдан юқори ёшдаги хотин-қизлар сони 8591 нафарни ташкил этиб, шундан, 7193 нафари (100%) хатловдан ўтказилди. Хатловдан ўтказилмаган хотин-қизлар сони 1522 нафарни ташкил этиб, умумий сонга нисбатан 1,5 фоизни ташкил этди. Хатловдан ўтказилмаган хотин-қизларнинг 412 нафари узоқ муддатга хорижга, 982 нафари туман ҳудудидан чиқиб кетган, 5 нафари соғлиғи туфайли даволанаётган, 2 нафари жазо муддатини ўтаётганлиги аниқланди.

   Хотин-қизларнинг 6 минг 360 нафари ўз уйида, 481 нафари ижарада, 206 нафари ётоқхонада, 144 нафари қариндошларининг уйида яшайди.

   Хатловдан ўтган хотин-қизларнинг 1 минг 248 нафари олий маълумотли, 2 минг 764 нафари ўрта махсус маълумотли ва 20 минг 513 нафари ўрта маълумотли, шундан, 3 минг 123 нафари яъни, 1062 нафарининг номида автотранспорти бор эканлиги қайд этилди.

   Ўрганилган хотин-қизларнинг оилавий ҳолати таҳлил этилганда, 6 минг 652 нафари оилали, 47 нафари оилали қурмаган, 82 нафари боқувчисини йўқотган, яъни оилада ягона боқувчи, 6809 нафари қаромоғида вояга етмаган фарзандлари бўлган аёллар, 124 нафари ажрашган, 29 нафари ёлғиз онадир.

   Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларнинг 105 нафари “Темир дафтар”га киритилган.

   Хатлов жараёнида 389 нафар хотин-қизларнинг муаммолари борлиги аниқланди, жумладан, 148 нафар хотин-қизлар  тадбиркорлик учун кредит олиш истаги борлигини, 149 нафари ишсизлигини, 55 нафари тиббий,
61 нафари моддий ва ижтимоий ёрдамлар кераклигини, 2 нафари уй-жойга тўлов қобилиятига эга бўлмаганлиги сабабли, 2 нафари касбга қайта ўқитишга, 8 нафари уй-жойни таъмирлашни сўраган.

   Ишсиз бўлган 149 нафар хотин-қизларни қўйидаги тартибда иш билан банд этиш кўзда тутилган, яъни уларнинг 63 нафарини ўзини ўзи банд қилиш, 112 нафарини янги ташкил этиладиган корхоналарга, 65 нафарини қайта касбга ўқитиш, 36 нафарини ҳунармандчилик ва “Усто-шогирд” йўналишида иш билан таъминланади.

   Мажлис кун тартибида депутатлар оилавий ажримларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар келгусидаги вазифалар тўғрисидаги масалани ҳам муҳокама қилдилар.

   Учқудуқ туманида ҳозирги кунга қадар, 215 нафар оилалар турли сабабларга кўра, ажрашиш учун мурожаат қилган бўлиб, олиб борилган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 181 нафар оилаларни сақлаб қолишга эришилди. 34 нафар оилаларни эса яраштиришнинг имкони бўлмади. Шундан, 4 нафар оилалар фарзандсизлик сабабли ФҲДЁ бўлими томонидан, 30 нафари эса ўзаро оилавий келишмовчиликлар натижасида эр-хотиннинг тузилган никоҳ шарномалари Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан бекор қилинди. Оилавий ажримлар сони ўтган 2020 йилнинг шу вақтида 47 нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга қадар оилавий ажримлар сони 13 нафарга камайтиришга эришилди.

   Никоҳланувчи ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик кенгашлари фаолияти тўғрисида низом ҳамда 11 нафар аъзодан иборат “Жамоатчилик кенгаши” таркиби тасдиқланди.

   “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти тўғрисидаги намунавий Низомнинг 2-бўлимига мувофиқ, Ғаффоров Анвар Абдиқодирович халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси вазифасига тасдиқланди.

   Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг ҳамда доимий комиссяиларнинг 2021 йилга мўлжалланган иш режаси ҳам депутатлар томонидан  тасдиқланди.

   Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

O'qilgan: 732 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 13 Jan 2021

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: