Бугун мактаб ўқувчилари учун қишки таътил мавсуми. Ўқувчиларнинг бўш вақтлари ҳар доимгидан анчайин узун. Бу вақтни телевизор қаршисида ёки гаджетлар олдида ўтказиш ҳам бироз зерикарли. Шунинг учун Учқудуқ туманидаги 20-мактаб ўқитувчилари ўқувчиларнинг қишки таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида , иқтидорли ўқитувчи ва ўқувчилари ижросида “Янги йил совғаси” қўғирчоқ театри саҳналаштирилди. Бундай томошаларга мактабнинг бошланғич синфларида таълим олаётган 300га яқин ўқувчилар томошабин сифатида навбат билан таклиф этилди. Бундай томошалар болалар қалбига яхшилик уруғларини сочиш билан бирга уларнинг эстетик руҳини тарбиялайди ва қатор иқтидорларини намойиш этишга туртки бўлади.
Энг асосийси театрчада ижро этилган кичкинагина рол болаликнинг энг ширин хотираси сифатида бутун умр ёдда қолади