Ўтган 2020 йил ҳар биримизга соғлиқ энг катта бойлигимиз эканлигини яна бир бора исботлатди. Соғлом одамгина ҳар қандай касалликни оғир оқибатсиз енга олади. Бу учун эса доимий спорт билан шуғулланиш даркор. ШКБ ишчи-ходимларининг турли спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун барча шароитлар етарли. Яқинда эса “Кончи” сиҳатгоҳи ҳудудида янги сунъий қопламали стадион қурилди. Унинг қурилиш ишларида мутахассислар қатори Алоҳида ҳарбийлаштирилган қутқарув пункти кўнгилли ёшлар ҳам бўш вақтларида кўмаклашишди. Бугун бу ерда дам олувчилар учун яна бир қулайлик яратилди. Унда эса ёшларнинг ҳам ўз “имзо”си бор.