Ижтимоий тармоқларда пенсия миқдорининг икки баробар оширилиши ҳақида хабар тарқалди.
Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, бу ёлғон маълумот бўлиб, пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш президент фармони эълон қилингандан сўнг амалга оширилади ва бу ҳақда жамғарма сайтида эълон қилинади.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби сохта хабарларга ишонмасликни, расмий манбаларга таяниб маълумот олишни сўраган ва аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатган.