LOTIN-КИРИЛЛ

Шавкат Мирзиёев: «Ўқитувчи обрўсини юксалтирмас эканмиз, мақсадимизга эриша олмаймиз»

Президент Шавкат Мирзиёев 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятида бўлиб қайтди. Ташриф якуни бўйича Урганч шаҳрида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда давлат раҳбари кўплаб масалалар қаторида таълим соҳасига ҳам тўхталди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Ренессанснинг пойдеворини бошлаймиз, деяпмиз. Буюк боболаримиз, Хоразмий, Огаҳийлар нима дейишган? Огаҳий бобомиз илм бўлмаса, эртанги кун йўқ деган. Буни айнан Хоразм элига айтган.

Янги Ўзбекистон мактабдан бошланади. Мактаб, мактабгача таълимни жойига қўйишимиз шарт. Биз ўқиган даврдаги ўқитувчи обрўсининг бугунги кун билан фарқи ер билан осмонча. Ўқитувчи обрўсини юксалтирмас эканмиз, мақсадимизга эришолмаймиз.

ОТМ сонини 125 тага етказдик. 9 фоиз эди Олий таълимга ўқишга кириш, 25 фоизга чиқардик. Мақсадимиз – 50–60 фоизга етказиш», – деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши кутилмоқда. Ноябрь ойида қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Унга кўра ўқитувчиларга бир қатор имтиёзлар бериш режалаштирилмоқда.

 
 
O'qilgan: 661 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: