Биласиз, декабрь ойининг иккинчи якшанбасида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланади.
Сана муносабати билан бугун туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими
С.Ф.Хамроев қишлоқ хўжалигида улкан натижаларга эришаётган бир гуруҳ тумандошларимиз: фермер, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари, ўрмон хўжалиги бўлими ходимлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди.
Учрашув давомида туман ҳокими йиғилганларни касб байрами билан табриклаб, уларга машаққатли ишларида зафарлар тилади ва қимматбаҳо совғаларни топширди.
Маълумот учун: тумандабугунги кунда 121 та фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли хонадонларида жами 120 минг бош майда шохли, 3687 бош йирик шохли моллар парвариш қилинмоқда. Туманда жорий йилда умумий қиймати 33.3 млрд.сўм бўлган 36 та қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 117 та янги иш ўринлари яратилди.
Ўз навбатида туман ҳокимлиги ушбу соҳа ходимларини касб байрамлари билан чин дилдан табриклайди.