“Энг эзгу, энг катта совға – бу табассум билан берилган совғадир”, дейилади донолар ҳикматида. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам юзидаги табассуми билан кўнгилларга илиқлик улашувчи Маҳбуба опа Ярашева.
Маҳбуба Бобоқуловна ҳамкасблари орасида алоҳида ажралиб туради. 50 ёшдан ошган опахон юрагидаги шижоат, тиниб-тинчимаслик, ўз касбига бўлган меҳр ва фидоийлик беихтиёр сизга ҳам таъсир қилади. Опанинг ҳаёт йўлларига разм соладиган бўлсак, 1971 йилда Қизилтепа туманида 8 фарзандли оддий оилада туғилиб камолга етди.
Маҳбуба Ярашеванингёшлиги пахта далалари-ю, кенгяйловлардаўтди. Ёшлигиниэслар экан:"Ҳарсафарқишлоққаборганимда дераза ортидаги пахта далалари-ю баланд-паст ҳовлиларорасидаоёқялангюгурганкезларимкўзолдимдагавдаланади. Ўғилболадекакамбиланбиргаликда қўй-қўзиларимни ўтлатиш учун далагақувардим", дейдиқаҳрамонимиз.
Маҳбубаопагамеҳрибонликвамеҳнатсеварликота-онасиданмерос. Онасибоғча тарбиячиси бўлганлигидан, бўлса керак болаларга меҳр-муҳаббат, эътибор ва ғамхўрликни нафақат кўриб, балки ҳис қилиб улғайди. Опахон ўз невараларидан ташқари қўни-қўшнилар, қариндош-уруғлар ва ҳамкасбларнинг ҳам кичкинтойларини ардоқлайди, суяди. Улар учун байрамлар уюштириб, совға-саломларни ҳам канда қилмайди. Хуллас, жажжилар-фаришталар даврасида болача қувнайди, болача ўйнайди.
-Ёшлигим оғирроқ кечган, кўп болали оилаларнинг фарзандлари олийгоҳда ўқимаган. Қўлимиздан иш келдими оилага нафим тегсин, деб бир бурда нон учун меҳнат қилганмиз, - дейди Маҳбуба опа хўрсиниб.
“Тақдир тақозоси билан қишлоғимнинг эр йигити Иноят акага турмушгачиқдиму, тақдирим мени Учқудуқ саҳролари томон етаклади. 1995 йилданбуён "Шарқий" кони маркшейдерликбюросидатоғ-кон ишчисисифатидаўзишфаолиятимни олиб бораман.Коннингжазирамаиссиғиюқаҳратонсовуғида, бўронликунларидажавлонурибмеҳнатқилмоқдаман, мана бунга ҳам салкам 30 йил бўлипти”, дейди биз билан суҳбатда.
Маҳбуба Бобоқуловна юртимиз равнақи оиласи тўкислиги фарзандлари бахти учун эркаклар билан бир сафда мардларча ишлаётган ташаббускор ходимлардан. Оилада 3 нафар фарзанднинг онаси, вафодор турмуш ўртоқ, 4 нафар неваранинг севимли бувижониси.
Маҳбуба опанинг яхши хислатлари талайгина, уларни бирма-бир санаб ўтиш мушкул. Яхшиликни сездирмай беминнат қиладиган, совға-саломлари билан ҳотамутойлик қиладиган кўплаб кемтик юракларга далда бериб, ҳолидан хабар оладиган камтар, камсуқум аёл. Яна денг, оиласидан фарзандларидан орттириб, ҳар байрамда болажонларни хурсанд қилиб, ўзи ҳам беғубор боладек хурсандчилигини яширолмай юрадиган соддадил фаришта.
Ҳа, аёл-бебаҳо хилқат! Қалби гулдан нозик, иродаси метиндек, қалби оқ ва меҳридарё мўъжизадир. Аёлга ҳурмат ва эҳтиром унинг меҳнатининг қадри мамлакатимизда қолаверса, Навоий КМК АЖ Шимолий кон бошқаромасида ҳам ўз аксини топган. Ўз навбатида опа-сингилларимизнинг ишлаб-чиқаришда, ижтимоий-сиёсий жабҳаларда ҳам фаоллиги кўзни қувонтиради.
Маҳбуба опанинг ҳам соҳага қўшган беминнат ҳиссаси ва меҳнати муносиб эътироф этилди, у “НКМК АЖ фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Унга берилган бундай рағбат мамлакатимизда қолаверса, мураккаб соҳа кончиликда ҳам аёлларнинг ўз ўрни ўз нуфузи борлигидан далолат беради.
Сафларимизда меҳнати ортидан қадр топаётган Маҳбуба опадек опа-сингилларимиз бор экан, улар меҳнатини эътироф этиб, фидоийлигини элга кўз-кўз қилиш учун улар ҳақида кўплаб мақолалар, очекрлар ёзилаверади.
Нилуфар Рўзиева,
ШКБ маънавий маърифий ишлар
бўйича инспектор.