OCHIQ MA'LUMOTLAR PORTALI (25)
Жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровларини қабул қилиш
1. Ахборотдан фойдаланувчи давлат органларига оғзаки ёки ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат шаклида сўров билан мурожаат этиши мумкин. Бунда электрон ҳужжат шаклидаги сўровлар давлат органларининг расмий веб-сайтлари, расмий электрон почта манзиллари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.
2. Сўровларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш давлат органи раҳбарининг буйруғи билан белгиланган сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан амалга оширилади.
3. Сўров почта орқали келиб тушганда, сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан конвертда сўров мавжудлиги текширилади.
Конвертда сўровнинг ёки сўровда кўрсатилган иловаларнинг мавжуд эмаслиги аниқланганда, сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, улардан бири (сўров ва у юборилган конверт билан бирга) сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходимда қолади, иккинчиси кузатув хатига илова қилинган ҳолда конвертда кўрсатилган манзил бўйича юборилади.
4. Электрон ҳужжат шаклида сўров тушган кунида қоғозга босиб чиқарилиши, иш вақти тамом бўлгандан кейин тушган тақдирда эса — навбатдаги иш кунида қоғозга босиб чиқарилиши керак.
5. Ахборотдан фойдаланувчини идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган сўров аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
6. Сўров аноним деб эътироф этилганда, бу ҳақда ижрочи (ёки ижрочилар) томонидан хулоса тузилади. Хулосада сўровни аноним деб эътироф этиш учун асослар кўрсатилади. Сўровни аноним деб эътироф этиш тўғрисидаги хулоса сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан тасдиқланади ҳамда давлат органи раҳбари ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахс томонидан ижродан олинади.
7. Аввалги сўровлар бўйича юборилган жавобдан норозилик билдирилган, шунингдек агар такрорий сўров келиб тушган пайтда кўриб чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган бўлса, аввалги сўров ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги ҳақида хабар қилинган, айнан бир ахборотдан фойдаланувчидан келиб тушган сўров такрорий деб ҳисобланади.
Такрорий сўровга у келиб тушгандан сўнг навбатдаги рўйхат индекси берилиб, Сўровларни рўйхатга олиш журналида ёки электрон ҳужжат айланиш тизимида «такрорий» деб қайд этилади.
8. Айнан бир ахборотдан фойдаланувчининг сўрови нусхаси сўров дубликати ҳисобланади. Давлат органига сўров дубликати (нусхаси) келиб тушган ҳолларда, ушбу сўровга алоҳида тартиб рақами берилмасдан, биринчи марта рўйхатга олинган сўровнинг тартиб рақами ва ундан сўнг бош ҳарфда «/Д» белгиси ҳамда сўров келиб тушган сана билан қайд этилади (масалан, сўров биринчи марта 2016 йил 10 мартда 10-1-25 билан рўйхатга олинган бўлиб, сўров дубликати ҳам келиб тушганда, «2016 йил 10 март, 10-1-25/Д» каби рўйхатга олинади).
1-ИЛОВА
Учқудуқ тМактабгача таълим ташкилоти томонидан 2022 йил давомида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан харид қилинган товар ва хизматлар тўғрисида маълумот
Учқудуқ Мактабгача таълим ташкилоти томонидан 2022 йил давомида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан харид қилинган товар ва хизматлар тўғрисида маълумот
Учқудуқ туман халқ таълими бўлими томонидан 2022 йил давомида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан харид қилинган товар ва хизматлар тўғрисида маълумот
Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Учқудуқ туманининг маҳаллий бюджети 2023 йил учун даромадлари 62 249,5 млн.сўм, харажатлари 110 980,9 млн.сўмга тасдиқланган.
Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 2023 йил учун тасдиқланган. Бунда, ажратма меъёрлари бўйича туман маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда туман ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Шунингдек, 2023 йилда қуйидаги солиқ турлари:
туман маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тегишли ажратма қилинган қисми;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиғининг тегишли ажратма қилинган қисми;
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2023 йил
кўра туман аҳолисининг улушига мувофиқ.
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи вилоят бюджети ҳамда туман маҳаллий бюджетлари ўртасида тақсимланиши белгиланган.
Учқудуқ туман молия бўлими.
(Жадваллар илова қилинади)
More...
Бюджет маблағларини сарфлаш объектларини аниқлаш ва танлаш бўйича амалга оширилган ишлар: Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги "Маҳаллий буджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида"ги Қарори ижроси тўғрисида Учқудуқ туманида қуйидаги ишлар амалга оширилган.
Учқудуқ туманида 2022 йил 1 мавсум жамоатчилик фикри асосида "Очиқ бюджет" ахборот порталида шаклланган таклифларни овоз бериш жараёни якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган таклифларни саралаб олиш ҳамда жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган тадбирлар тўғрисида.
Жорий йил 1 февралдан 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг опенбюджет.уз расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 165 та таклифлар билдирилди. Ушбу таклифлар соҳаларга ажратилиб тадбирларни суммаларига аниқлик киритиш ва хулоса бериш учун ишчи комиссия аъзоларига тақдим этилди.
Учқудуқ туманида "Очиқ бюджет" ахборот порталида овоз бериш жараёнлари бошланди. Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида туман бюджетидан 3 949,9 млн. сўм маблағ йўналтирилган эди.
Бугунги кунда фуқароларимиз томонидан билдирилган 165 та таклиф ишчи комиссия томонидан ўрганилиб, 17 та таклиф овоз бериш босқичига ўтказилди.
Овоз бериш босқичига ўтказилган 17 та таклифлар учун фуқаролар томонидан 2045 та онлайн, 3262 та SМS орқали жами 5307 та овозлар келиб тушганлиги аниқланди.
Юқоридаги овоз бериш жараёни якунларига кўра:
1.ИД рақами №0790400125-сонли "Тумандаги таълим муассасаларнинг ўқув сифатини яхшилаш ҳамда моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш учун халқ таълими бўлимига қарашли таълим муассасаларига -10 та электрон (интерактив) доска 190 та мусиқа асбоб ускуналари 1700 та спорт анжомлари 10000 дона бадиий адабиётлар 70 дона молберт (чизмачилик хонаси учун) доска 10 та компютер билан таъминлаш учун 950.0 млн.сўм (жами 2777 та овоз).
2.ИД рақами №0790400164-сонли тумандаги Дўстлик МФЙ Тоғ кўчаси йўлини таъмирлаш (асфалт ёткизиш) учун 600.0 млн. сўм, (жами 530 та овоз).
3.ИД рақами №0790400135-сонли тумандаги Йўлчилар ОФЙ аҳолисини турмуш даражасини яхшилаш мақсадида ҳудуддаги юксалиш кўчасини ичимлик суви билан таъминлаш учун ичимлик суви тармоғини қуриш учун 650. 0 млн. сўм (жами 502 та овоз).
4.ИД рақами №0790400131-сонли туман марказидаги Дўстлик МФЙ ҳудудидаги Алтинтау кўчаси ички йўлларни таъмирлаш асфалт ётқизиш учун 281.0 млн.сўм (жами 378 та овоз).
5.ИД рақами №0790400130-сонли Йўлчилар ОФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш (асвальт ётқизиш) ва қум йўлни тош шағал йўлга алмаштириш учун 400.0 млн.сўм (жами 314 та овоз).
6.ИД рақами №0790400154-сонли тумандаги Дўстлик МФЙ М,Авезов кўчаси йўлини таъмирлаш (асвальт ётқизиш) учун 250.0 млн. сўм (жами 282 та овоз).
7.ИД рақами №0790400136-сонли туман худудидаги кўчаларга кўча ёритиш чироқлари ўрнатиш учун 100.0 млн. сўм (жами 176 та овоз).
8.ИД рақами №0790400163-сонли тумандаги Мустақиллик МФЙ Қизилқум кўчаси ички йўлини таъмирлаш (асфальт ётқизиш) учун 500.0 млн.сўм (жами 119 та овоз).
9.ИД рақами №0790400129-сонли "Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги туман марказидаги “Деҳқон бозори”га кириш йўлини таъмирлаш учун 118.9 млн.сўм (жами 95 та овоз).
10.ИД рақами №0790400159-сонли тумандаги Абай МФЙни ҳудудидаги ички йўлни таъмирлаш (асфальт ёткизиш) учун 100.0 млн. сўм (жами 70 та овоз), таклифлар ғолиб деб топилди.
Учқудуқ туман молия бўлими
Ўзбекистон Республикаси “СОЛИҚ КОДЕКСИ”нинг
414, 421, 428, 436-моддасига асосан жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган солиқ имтиёзлари:
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (414-модда)
Солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ базаси қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади:
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати
0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, улар фойдаланишга жорий этилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга.
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи (421-модда)
Энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан
уч йил муддатга;
Мазкур имтиёз энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган ҳолда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома асосида тақдим этилади. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи (421-модда)
Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланадиган энергия манбалари (номинал қуввати 0,1 МВт ва кўпроқ) ускуналари эгаллаган ер участкалари бўйича улар ишга туширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга солиқдан озод этилади.
Солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига қуйидаги ерлар киради:
маданият, таълим, соғлиқни сақлаш (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари банд қилган ерлар мустасно) ва ижтимоий таъминот объектлари эгаллаган ерлар;
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (436-модда)
Энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар — қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга. Мазкур имтиёз энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган ҳолда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома асосида берилади.