Tashabbusli byudjet 2022-yil (21)
Tashabbusli byudjet 2022-yil
4. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари
3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меъёрлари бўйича туман маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда туман ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
5. 2023 йил учун туман бюджет даромадлари ва харажатлари прогнозлари 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
6. Туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъи назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
7. 2023 йил учун туманнинг туман бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 1 039,4 млн. сўм миқдорида белгилансин.
Туман маҳаллий бюджетини ижро этишда юқори турувчи бюджетдан уларга ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг прогнозидан ошган қисми учун тегишли бюджетларининг захира жамғармалар миқдорларига аниқлаштириш киритилмайди.
Туман бюджетининг захира жамғармалари маблағларини бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.
8. 2023 йил учун туман маҳаллий бюджети шахсий ғазна ҳисоб-варақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 532,1 млн. сўмни ҳамда туман бюджети шахсий ғазна ҳисоб-варақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.
9. 2023 йилда халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилганлиги инобатга олинсин.
Шунингдек, 2023 йилда қуйидаги солиқ турлари:
а) туман маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тегишли ажратма қилинган қисми;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиғининг тегишли ажратма қилинган қисми;
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2023 йил
кўра туман аҳолисининг улушига мувофиқ.
б) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи вилоят бюджети ҳамда туман маҳаллий бюджетлари ўртасида тақсимланади.
10. Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги фармойишлари тегишли равишда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлигининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш мақсадида қабул қилинади.
туман ҳокими фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда ишлатилган маблағлар тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериш шарти билан қўшимча манбаларни йўналтириш бўйича қарор ва фармойишларни қабул қилади.
11. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.
12. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Шакаров), молия бўлими (Ж.Бобомуродов), давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов), масъул корхона ва ташкилотлар билан биргаликда:
тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;
маҳаллий бюджетипрогноз кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажариш;.
бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш;
тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш;
бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.
13. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов) тегишли масъуллар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси “Солиқ кодекси”да белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб:
солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини кучайтириш;
ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказиш;
бунда, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишни тарғиб этувчи ижтимоий роликлар ҳамда видео материаллар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратиш;
хатлов ишларини самарали ташкил этиш орқали ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини ошириш вазифаси юклатилсин.
14. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов), кадастр бўлими (О.Ёрқулов) 2023 йилдан бошлаб юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулклар қийматидан келиб чиқиб, туманда мавжуд солиқ тўловчиларнинг мол-мулклари майдонларини чуқур таҳлил этган ҳолда ушбу мол-мулкларга нисбатан солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминласин.
15. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов), тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда:
норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида ноқонуний фаолият олиб бораётган карерларни аниқлаш бўйича хатловлар ўтказиш;
хатлов натижалари бўйича аниқланган ноқонуний фаолият олиб бораётган каръерлар фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда уларни солиқ базасига қамраб олиш;
норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида фаолият олиб бораётган каръерлар томонидан қазиб олинаётган норуда қурилиш материаллар ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.Бунда, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган карерларнинг қазиб олиш ҳажмларини доимий таҳлил қилиб бориш ҳамда зарур ҳолларда қазиб олиш ҳажмларини аниқлашда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан “маркшейдрлик” хизматларидан фойдаланиш лозимлиги алоҳида белгилаб қўйилсин.
16. Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими,туман давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд солиқ қарздорликларини бюджетга ундириш юзасидан тегишли чоралар кўриб борсин ҳамда чораклар якуни билан солиқ қарздорликларининг чорак бошига нисбатан камайиб бориши бўйича барча комплекс чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин.
17. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими (У.Худойқулов), тегишли масъуллар билан биргаликда жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари бўйича жорий ҳисобланган солиқларни ҳамда ушбу солиқлардан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан солиқ органларига амалий ёрдам кўрсатсин.
18. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д. Шакаров), давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси билан биргаликда:
бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш бўйича хатлов ишларини самарали ташкил этиш;
хатлов натижаларига кўра туманда мавжуд бўш турган давлат мулки объектлари рўйхатини шакллантириш;
шакллантирилган рўйхатга асосан бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ёки сотиш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш;
бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ёки сотиш бўйича ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида роликлар ва
видеоматериаллар тайёрлаш;
хусусийлаштирилиши мўлжалланган бўш турган давлат мулки объектларини «е-ijro auction» майдончаси орқали сотиш ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.
19. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов), туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари билан биргаликда туманда фермер хўжаликлари ва бошқа корхоналарга сарфланаётган сув ҳажмлари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар юритган ҳолда мазкур истеъмол ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлиқ ҳисобланишини ҳамда молия йили якунига қадар маҳаллий бюджетларга тўлиқ ундириб олиш вазифаси юклатилсин.
Бунда, қишоқ хўжалиги корхоналари томонидан истеъмол қилинаётган сув ресуслари ҳажмлари ва ушбу ҳажмлар бўйича ҳисобланаётган сув солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.
20. Молия бўлими (Ж. Бобомуродов) вабошқа тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда:
бюджет интизомига қатъий риоя этилиши устидан доимий мониторинг ишларини кучайтирсин;
бюджет интизомини бузиш ҳолатлари бўйича ҳар чорак якуни билан халқ депутатлари туман Кенгашга ахборот киритиб борсин;
ўтказилган назорат тадбирлари якуни бўйича камомад ва ноқонуний ўзлаштиришга йўл қўйган соҳа раҳбарларининг ҳисоботи ҳар чоракда эшитиб борилсин.
21. Қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни тегишли равишда мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб борсин;
туман маҳаллий бюджети жами харажатларининг 6,0 млрдсўми ҳамда шаклланган қўшимча маблағларининг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирилсин.
Бунда, туман халқ депутатлари, Ёшлар ишлар агентлиги, туман ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари ҳамда янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида аҳолига кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга масъул этиб белгилансин;
маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ўрнатилган тартибда тегишли ҳокимлик расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилсин.
22. Туман ҳокимлиги мазкур тегишли қонун ва қарорларга асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тегишлилилиги бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этиб борсин.
23. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Шакаров), молия бўлими (Ж.Бобомуродов) ватуман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов)лар бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш учун тегишлилиги бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига маълумот киритиб борилсин.
24. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов) Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
25. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (Р.Қодирова), “UCHQUDUQ” газетаси таҳририятига:
мазкур қарор “UCHQUDUQ” газетасида расмий эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш тавсия этилсин.
26. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
27. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Шакаров) ва халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (О.Хикматов) зиммасига юклатилсин.
More...
Uchquduq tumanida jamoatchilik tomonidan ovoz berish jarayonining 2-mavsum yakunlariga ko‘ra eng ko‘p ovoz to‘plagan takliflarni saralab olish hamda jamg‘arma mablag‘laridan moliyalashtiriladigan tadbirlar to‘g‘risida ma'lumot