
Yangiliklar (2266)
Ўзбекистонда вилоят ҳокимлари Президент администрацияси томонидан тасдиқланган режа асосида босқичма-босқич қисқа муддатли таътилга чиқмоқда, деб хабар беради «Gazeta.uz». 9 январь куни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлиғини тиклаш мақсадида қисқа муддатли таътилга чиққанди. 17 январь куни Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳам тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун қисқа муддатли таътилга чиқди. Сирдарё…
Навоий вилояти Қизилтепа туманида ўтказилган рейд тадбирларида Matiz’ни ҳайдаб келаётган 10 ёшли бола аниқланган, дея хабар бермоқда ЙҲХББ. Қайд этилишича, ЙПХ ходимлари Matiz автомобилини тўхтатганда ҳайдовчи ўриндиғида 10 ёшли бола ўтиргани маълум бўлган. Аниқланишича боланинг отаси спиртли ичимлик ичгани боис машина бошқарувини ўзининг 4-синфда ўқийдиган ўғлига топширган. Шу билан бирга, рейдлар…
Тожикистонда COVID-19 билан касалланган бемор қолмади, дея хабар бермоқда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб CentralAsia. Таъкидланишича, 2021 йилнинг 13 январь ҳолатига кўра, Тожикистонда коронавирус билан касалланган биронта бемор қолмади. Мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги шу куни берган хабарда коронавирусдан тузалган сўнгги 3 нафар беморга уйига жавоб берилгани айтилади. Коронавирус…
Нурмат Отабеков: “COVID-19 нинг янги штамми одамларни хавотирга соляпти – у болаларда кўп учрамоқда”
Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Нурмат Отабеков коронавируснинг британча штамми тўғрисида маълумот берди. Унинг айтишича, Ҳозир коронавируснинг британча штамми одамларни хавотирга соляпти. Бу янги вирус айни кунда дунёнинг 41, Европанинг 22 давлатида аниқланган.“Бу касаллик болаларда кўп учраяпти. Болаларда касалланиш ҳолатларида кузатилган 5 та асосий клиник белги қайд этилган. Булар:…