Республика маънавият ва маърифат маркази Учқудуқ туман бўлинмаси, тумандаги ОАВ вакиллари ва журналистлар, таълим муассасалари ва ташкилотларнинг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этган мулоқотда, Республика маънавият ва маърифат маркази Учқудуқ туман бўлинмаси раҳбари Жанагул Булекбаева томонидан 2024 йил давомида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Учқудуқ туманида 2024 йилда туман Маънавият ва маърифат Кенгаши фаолияти намунали йўлга қўйилган бўлиб, 24 кишидан иборат Кенгаш таркиби, 4 банддан иборат Кенгаш иш режаси ишлаб чиқилган. 2024 йил давомида Кенгаш иш режасига асосан 3 маротаба Кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Республика Маънавият ва маърифат бўлинмаси билан ҳамкорликда 2024 йил давомида 37 та корхона, ташкилот ва маҳаллалар билан ҳамкорликда “Йўл харитаси” ва “Маърифат соатлари” режаси тасдиқланди.
Туманда жами 16 та мактаб кутубхоналари, 1 та туман ахборот кутубхона маркази, 2 та китоб дўконлари ҳамда корхона ва ташкилотларда кутубхоналар ташкил этилган. Кутубхоналарда 30 мингдан зиёд бадиий адабиётлар мавжуд. Аъзолар сони жами 13540 тани ташкил этиб турибди.
- Туманда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Оламни маҳлиё айлаган диёр!”, “Ўзбекистон умумий уйимиз!”, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”, “Ватан учун яшайлик!”, “Радикализм, экстримизм ва терроризм-барқарор тараққиёт кушандаси”, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Инсон қадри учун”, “Қатағон қурбонлари – ватан фидойилари”, “Ёш китобхон”, “Китоб – маънавият кўзгуси”, “Қадрият ва бурч”, “Оила- маънавият ва тарбия маскани", “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан”, мавзуларида 657 та маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Шундан, 385 таси маънавий-маърифий тадбир, 3 таси фестивал, 17 марта ижодий кеча, 11 марта китобхонлик акциялари ва ярмаркалари, 41 марта саҳоват ва мурувват тадбирлари, 29 марта аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар, 28 марта оилавий ажримлар, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ муносабатларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар, 37 марта аҳолини бузғунчи ғоялар, диний экстремизм ва ахборот хуружлари таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари, 96 марта маърифат соатлари, 13 та кўрик-танловларни ташкил этади.
Тадбирларнинг 7 таси маҳаллий ҳокимликларда, 2 таси прокуратура органларида, 9 таси ички ишлар органларида, 3 таси солиқ идораларида, 79 таси мактабгача таълим ташкилотларида, 65 таси умумтаълим мактабларида, 131 таси маҳаллаларда, 78 таси кутубхоналарда, 24 таси ҳиёбон, маданият марказлари ва истироҳат боғларида, 26 таси ҳарбий қисмларда, 42 таси корхона, ташкилот ва жамоат ташкилотларида ҳамкорлик асосида ўтказилди.
Ўтказилган тадбирларда жами 17141 нафар аҳолининг турли қатламлари қамраб олинди.
Шундан, 5600 нафари корхона ва ташкилот ходимлари, 150 нафари санъат ва маданият ходимлари, 20 нафари “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, 7800 нафари ёшлар ва талабалар, 3360 нафари хотин-қизлар, 103 нафари нуронийлар, 43 нафари “Темир дафтар”, 28 нафари “Аёллар дафтари” ҳамда 37 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилганларни ташкил этади.
Бундан ташқари Учқудуқ туманидаги маҳалла ҳамда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида 2024 йил давомида “Кинокарвон” лойиҳаси доирасида 500 мартадан ортиқ миллий кинофилмлар намойиш этилди. Кино намойишларида жами 10 000 мингга яқин аҳоли ва ёшлар қамраб олинди.
III. Медиа маҳсулотлар орқали маънавий-маърифий тарбияни янада кучайтириш мақсадида 2024 йил давомида туман маънавият ва маърифат бўлинмаси ташаббуси билан “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекситон учун”, “Бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак Ватанмиз”, “Миллат байроғи”, “Жадидлар изидан”, “Она тилим фахрим ғурурим” каби туркум мавзуларда 12 та медиа маҳсулотлар тайёрланди.
Шундан, 4 та ижтимоий ролик, 2 та слайд ҳамда 6 та маъруза материалларини ташкил этади.
- Туманда ижтимоий-маънавий муҳит ва тарғибот ишлари ҳолатини ўрганиш мақсадида мониторинг ишлари амалга оширилди.
2024 йил давомида тумандаги жиноятчилик сони (жорий йилнинг бугунги куни ҳолати) 5, ўтган йили 8 та
Оилавий ажримлар сони (жорий йилнинг бугунги куни ҳолати) 58 та, ўтган йилнинг шу даврида 56 та
Нотинч оилалар сони (жорий йилнинг бугунги куни ҳолати) 21 та, ўтган йилнинг шу даврида 19 та.
- VI. 2024 йил давомида туманда маънавий-маърифий соҳада эришилган ютуқлар.
- 2024 йил 20-октябрь куни умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Заковат” интелектуал ўйинининг Республика босқичида иштирок этиб фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
- ММТБга қарашли 18-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Лазиза Камолова Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Oyna.uz” портали ҳамкорлигида ўтказилган “Китоблараро 80 кун” марафонида фаол иштирок этиб, фахрли
6-ўринни эгаллаб, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари О.Ҳасанов томонидан диплом билан тақдирланди. - 3. ММТБга қарашли 7-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Иброҳимова Ҳалима Ваҳобжоновнанинг “Қалбимдаги сатрлар” шеърий тўплами “Азиз китобхон” нашриёти томонидан
50 нусхада чоп этилди. - ММТБга қарашли 10-сонли умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Азимова Гулруҳ Акмаловна “Йил аёли” танловида Маънавият йўналиши бўйича иштирок этиб, вилоят босқичида фаол иштирокчи.