Мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2024 йилдаги устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Учқудуқ туман ҳокимлиги мажлислар залида ҳисобот учрашув бўлиб ўтди. Унда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан маҳаллларда фаолият олиб бораётган етакчилар ва ҳоким ёрдамчиларига кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда туманда Пробация ҳисобида турган ёшлар хам иштирок этишди. Ва сектор раҳбарлари томонидан уларнинг муаммолари ўрганилиб ҳисобда турувчи икки нафар ёш иш билан бандлиги таъминланди.