Ижтимоий тармоқларнинг бирида “Ҳокимлик қилиш хола-хола ўйнаш, дегани эмас” сарлавҳали материал жойлаштирилди. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарини лавозимга тайинлаш ёки вазифасида озод этиш туман ҳокимининг ваколатига кирмайди.
Мазкур лавозимда ишлашни хоҳловчи номзодлар АРГОС тизими орқали тест синовларидан ўтказилади. Танлов икки босқичда амалга оширилади, биринчи босқичда — талабгорнинг халқ таълими соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси, IQ, EQ, менежерлик кўникмаларини баҳоловчи тест синови ўтказилади. Иккинчи босқичда — талабгорнинг назарий ва амалий билимларини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилади.
Халқ таълими бўлими мудири лавозими учун ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб деб топилган талабгор билан ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги билан меҳнат шартномаси тузилиб, лавозимга тайинланади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.