Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтган Хавфсизлик кенгашининг 2024 йил 12 январдаги кенгайтирилган йиғилишида маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш борасида қўйилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида Ҳарбий прокуратура органлари томонидан қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Навоий харбий прокуратураси томонидан Навоий вилоятининг олис ҳудуди ҳисобланган Учқудуқ туманидаги Кокпатас овулида яшовчи ёшлар иштирокида "Ватан деб урсин юрак" шиори остида тадбир ташкил килинди.
Тадбир давомида Миллий гвардия тизимидаги ҳарбий қисмлар ва 99818-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари, харбий оркестр ижросидаги куй қўшиқлар, ўтказилган спорт тадбирлари овул ёшларига ўзгача завқ бағишлади.
Шунингдек, овул ёшлари ўртасида арқон тортиш, камондан ўқ отиш, ҳарбий спорт турлари бўйича ўтказилган мусобақалар, уларнинг спорт ва ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини янада оширди.