Айрим тоифа фуқаролар бу имкониятдан ҳар йили, бошқалар эса икки ва уч йилда бир фойдаланиши мумкин.
Ижтимоий миллий ҳимоя агентлиги санаторийларга бепул йўлланма бериладиган шахслар тоифалари рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, бир йилда бир маротаба — навбат асосида:
урушда ногиронликни орттирган шахсларга тенглаштирилган фуқаролар;
- Республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
- Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган, шунингдек, Чернобил АЭС ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга;
Икки йилда бир маротаба — навбат асосида:
- уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига);
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бор шахсни кузатиб борувчи фуқарога;
Уч йилда бир маротаба — навбат асосида:
- ёшга доир пенсия олувчиларга.
Маълумот учун, республика бўйлаб Агентлик тасарруфидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун санаторийларни қабул қилишнинг бир вақтдаги қабул қуввати 1 722 нафар, йиллик қуввати 51 660 нафарни ташкил этади.
Бугунги кунда санаторийга йўлланма учун навбатда турган шахслар умумий сони 352 000 дан зиёд.
2024 йил январ ойи ҳолатида Ўзбекистонда 3,9 млн нафар пенсия олувчи бор.