Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 12-моддаси 3-бандига кўра, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 5 йил олдин яшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.
Яъни, бундай ҳолатда аёллар умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни, 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкин.