LOTIN-КИРИЛЛ

ҚИШ ЎЧОҒИ ТОР БЎЛМАСИН!

Бир мурожаат изидан

 

      Яширишнинг ҳожати йўқ, ҳароратнинг кескин пасайиши ортидан коммунал хизмат соҳасидаги муаммолар аҳоли, айниқса, кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган одамларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётир. Сўнгги 4-5 кундан буён Учқудуқда ҳам  мурожаатлар сони  кескин ортди.

     Ана шундай аҳоли мурожаатлардан бири Халқлар Дўстлиги кўчаси 3  - уй 22 – хонадондан келиб тушган. Батареяларнинг яхши исимаслиги, боз устига ертўланинг  чиқиндихонага айлантирилгани  канализациянинг ёрилган трубаси  бу ердан анқийдиган бадбўй ҳиддан нолиган фуқаронинг мурожаати соҳа мутасаддиларини  зудлик билан айтилган манзилга етиб боришига асос  бўлди.

      Тезкорлик билан олиб борилган ўрганишлар жараёнида ушбу хонадон эгалари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги  “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисда”ги  194-сонли қарор билан тасдиқланган Низомнинг бир неча талаблари бузилгани аниқланди. Яъни, ошхонадан балконга ўтиладиган девор билан эшик олиб ташланиб, батарея ўрнатилган. Бу эса мазкур Низомнинг  12, 14, 15-бандларига зиддиги маълум бўлди.

Бунда   истеъмолчи иситиш бўйича — белгиланган тартибга кўра хоналарни иситиш бўйича чора-тадбирлар - деразалар, балконлар ва кириш эшикларининг даҳлизларини зичлаштириш, иситиш тагсинчларини изолациялашни  бажариш шарт. Иситиш асбобларига қўшимча секцияларни бирлаштириш ёки улар сонини камайтириш, шунингдек қайта жиҳозлаш бўйича талабларга риоя этмасдан иситиш учун радиаторларнинг камгайгини олиб ташлаш ва иситиш ҳамда санитария-техник асбоблар жойини ўзгартириш тақиқланади.

Кўп қаватли уйнинг ертўласи масаласига қайтадиган бўлсак, ҳозирда  мурожаатда келтирилган важларни бартараф этиш ишлари  олиб борилмоқда.

Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси, кўп қаватли уйларда исқомат қилаётган учқудуқликлар!

Ўзбошимчалик билан  кўп қаватли уйлар лойиҳасига ўзгартиришлар киритиш, балконга чиқиладиган девор ва эшикларни бузиш, белгиланмаган жойларга иситиш батареяларини ўрнатиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун талаблари асосида жарима солинишига сабаб бўлади. Қолаверса, бу каби ҳолатлар  ён қўшни хонадонларда истиқомат қилаётган  аҳолига ҳам ноқулайликлар келтириб чиқаради.

Бундан ташқари, хонадонларда газ плитасини ёқиб қўйиб иситиш эҳтиётсизлик сабаб  фожеага олиб келиши  ҳам ҳеч гапмас.

Шу боис,  табиатнинг инжиқ мавсуми  ҳар бир куни синов – қиш мавсумини беталофат ўтказиш нафақат мутасадди идоралар масъуллари, балки ҳар биримизга боғлиқ!

O'qilgan: 346 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: