LOTIN-КИРИЛЛ

Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталигини бузиш қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

    Ҳуқуқий муносабат

   Тунги вақтда баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш тақиқланади.  

    Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов бу борада батафсил тушунтириш берди.  

   – Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилишини, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашни назарда тутади. 

    Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига кўра, тунги вақтда, жумладан, соат 23.00 дан 06.00 гача  фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

    Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида, мансабдор шахсларга эса иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

    Шунингдек, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказувчи шахс томонидан мазкур тадбирларни ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Тўйхоналар, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахси томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга олиб келади.  

    Умуман олганда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади.  

O'qilgan: 498 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: