LOTIN-КИРИЛЛ

СЕССИЯ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

        Учқудуқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги етмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари ҳамда кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга алоқадор бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этди.

       Сессия ишини туман ҳокими Халқ депутатлари туман кенгаши раиси С.Хамроев бошқариб борди.

        Депутатлар  томонидан кун тартибидаги биринчи масала юзасидан 1-сектор раҳбари, туман ҳокими С.Ф.Хамроевнинг 2023 йил январ-август ойларида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ҳисоботи, Учқудуқ  туман ИИБ ЖХХ ЙҲХГ катта инспектори А.Рахмоновнинг Учқудуқ туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бўйича жамоатчилик ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровноманинг II-босқич натижалари тўғрисида ҳисоботи, туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи. Ж.Бобомуродовнинг Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил иккинчи чорак даромадлари режасидан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида  ахбороти тингланди.

        Шунингдек, 2023 йилнинг январ-август ойлари давомида “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган кам таъминланган, ишсиз фуқароларга амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида ўтказилган сайёр қабуллар, уларда аҳолининг иштироки, Ҳал этилган мурожаатлар сони бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, 1-сектор ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳамда mehnat.nv.uz базаси бўйича амалга оширилган ишлар аҳволи тўғрисида ҳам ахборот бериб ўтилди. Бундан ташқари ҳоким ёрдамчилари томонидан mehnat.nv.uz платформасига жами 281 нафар ишсиз киритилган бўлиб шундан 185 нафари доимий ишга, 18 нафари мавсумий ишга, 78 нафари имтиёзли кридит ажратилиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга кўйиш орқали бандлиги таъминланганлиги айтиб ўтилди.

         Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жорий йилда умумий қиймати 18.8 млрд сўмлик 20 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 62 та янги иш ўринлари яратилганлиги, Ҳудудда жорий йил январ август ойларида 404 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, экспорт прогнози 107 фоизга бажарилганлиги таъкидланди.
Кун тартибидаги кейинги масала юзасидан сўзга чиққан Учқудуқ  туман ИИБ ЖХХ ЙҲХГ катта инспектори А.Рахмоновнинг Учқудуқ туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар самииараси, шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бўйича жамоатчилик ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари ўқиб эшиттирилди.

Сессия давомида депутатлик гуруҳи таклифларига, мавжуд ички автомобил йўлларига сунъий ётиқ тўсиқларни ўрнатиш тўғрисидаги таклифи, шаҳар ичида кечки вақтларда тезликка чеклов ўрнатиш ва йўл атрофида темир тўсиқлар ўрнатиш тўғрисидаги таклифлари regulation.gov.uz платформасига жойлаш юзасидан таклифлари маъқулланди.  Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

O'qilgan: 443 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 18 Sep 2023

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: