Юртимизда 3 июндан “Янги Ўзбекистон — ёшлар мамлакати!» шиори остида “Ёшлар ойлиги” бошланди. Шу муносабатбиланУчқудуқ туманида ҳамтурлимаданий-маърифий, кўнгилочартадбирлар ҳамда спорт мусобалари бўлиб ўтмоқда.
Фестивал доирасида ўтказилган веломарафонда 100 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди. Беллашувларнинг ўғил болалар ва эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақаларида фахрли биринчи ўринни “Дўстлик” маҳалласидан Фарруҳ Умурқулов, иккинчи ўринни “Йўлчилар” овулидан Қувончбек Шарипов, учинчи ўринни “Айтим” маҳалласидан Озодбек Зокировлар қўлга киритишди.
Шунингдек, қизлар ва аёллар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда фахрли биринчи ўринга “Йўлчилар” овулидан Вазира Очилова, иккинчи ўринга “Йўлчилар” овулидан Зиёда Шомуродова, учинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан Сарвиноз Эргашовалар сазовор бўлишди.
Ёшлар ойлиги доирасидаги яна бир мусобақа туман спорт мактабида ўтказилди. Маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг миллий кураш туридан бўлиб ўтган “Прокурор кубоги” мусобақаларида 50 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этди.
Мусобақаларнинг очилиш маросимида Учқудуқ туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Хамроев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Райханов, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Усмоновлар иштирок этиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ҳар бир ёш келажакда ўз ўрнини топиши лозимлигини таъкидладилар.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда 60 кг вазн тоифасида 1-ўринни “Дўстлик” маҳалласидан А.Жалолов, 2-ўринни “Дўстлик” маҳалласидан З.Суюнов, 3-ўринни “Мустақиллик” маҳалласидан А.Рахматовлар қўлга киритишди. Мусобақаларнинг 66 кг вазнда 1-ўринга “Дўстлик” маҳалласидан Ф.Файзуллаев, 2-ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан И.Нормуродов, 3-ўринга “Ифтихор” маҳалласидан М.Қосимовлар сазовор бўлишди. 73 кг вазнда эса 1-ўринни “Навоий” маҳалласидан Б.Шамсиев, 2-ўринни “Навоий” маҳалласидан Д. Ҳикматов, 3-ўринни “Ифтихор” маҳалласидан С.Акрамовлар эгалладилар.
Шунингдек, 81 вазн тоифасида 1-ўринга “Навоий” маҳалласидан А.Насриддинов, 2-ўринга “Абай” маҳалласидан А.Сафаров, 3-ўринга “Абай” маҳалласидан Э.Турдиев сазовор бўлишди. +81 кг вазнда 1-ўрин “Навоий” маҳалласидан Ҳ. Умаровга, 2-ўрин “Йўлчилар” овулидан Ш.Ғаффоровга, 3-ўрин “Мустақиллик” маҳалласидан Ф.Жумаевга насиб этди.
Бундан ташқари, “КЕLАJАК” ёшлар марказида бўлиб ўтган "Заковат" интеллектуал ўйинларида 10 та жамоа иштирок этди. Ғолибликни 10-умумий ўрта таълим мактаб жамоаси қўлга киритди.
Спортнинг арқон тортиш, шахмат, камондан ўқ отиш, тош кўтариш армрестлинг мусобақалларида маҳалла ёшлари ва мактаб ўқувчилари фаол иштирок этишди.
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, спортга бўлган қизиқишларини орттиришдек эзгу мақсадни кўзловчи ушбу фестиваль туманиимиз бўйлаб қизғин давом этмоқда.
Дарвоқе, бўлиб ўтаётган барча беллашув ғолиб ва совриндорлари “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон-ёшлар мамлакати!” шиори остида туманда ўтказиладиган гала-концертда тақдирланади.
Умрбек САЛИМОВ,
Учқудуқ туман спорт мактаби директори.