“Инсон қадри улуғланган юрт” деган эзгу ғоя остида “КЕLАJАК” ёшлар марказида Янги Ўзбекистоннинг янгиланётган Конституциясига бағишлаб маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тарғибот тадбирида Шимолий кон бошқармаси ёнғин хавфсизлиги хизматининг 100 нафарга яқин ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида Халқ дупетатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати, 18-мактаб директори, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони соҳиби Гулбаҳор Алланова, Халқ дупетатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати, “Шуҳрат” медали совриндори, “Учқудуқ” газетаси мухбири Райҳон Қодирова сўзга чиқди.
Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожига доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди. Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, тарғибот тадбирида журналист, “Мустаҳкам оила юрт таянчи”, “Энг фаол журналист” республика танловлари ғолиби, “Учқудуқ – Қизилқум жавоҳири”, “Учқудуқ кеча ва бугун” китоблари муаллифи Райҳон Қодированинг Ватанни, Учқудуқни мадҳ этувчи шеърларини тарғибот тадбирига йиғилганлар олқишлар билан кутиб олдилар.
Тадбир сўнгида “ВАТАН МАНЗУМАСИ” кўрсатуви LЕД экранда намойиш қилинди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ