LOTIN-КИРИЛЛ

Сўранг-жавоб берамиз !!!

Савол: Мен ажрашганман, икки нафар фарзандим бор, собиқ турмуш ўртоғим алимент тўловларини тўламайди. Қарздорлик суммаси 10 млн сўмга етган. Яқинда алимент тўловларини қарздор тўлай олмаса, давлат тўлаб беришини эшитдим. Шу гап ростми? Менга ҳам 10 млн сўм қарздорлик суммасини давлат тўлаб берадими?

          Жавоб: Агар алимент тўловчи ўз вақтида алиментни тўлмаса, унинг ўрнига бу суммани давлат тўлаб бериши рост. Бироқ бунинг учун алимент тўловчига нисбатан жиноий жавобгарлик чораси қўлланилган бўлиши керак.

 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги 427-сон қарорига иловада тасдиқланган “Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида”ги низом 12-бандига кўра Вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздордан жиноят ишлари бўйича суддан келиб тушган алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ундириш чоралари кўрилади.

Бунда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча чоралар натижасиз бўлган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун тизим орқали Жамғармага юборилади.

Эътибор берган бўлсангиз, давлат алимент ундириш бўйича барча чоралар натижасиз бўлгандагина, алиментни тўлаб беради.

Бунда Оила кодексининг 139-моддасига мувофиқ алимент қарзини ундириш иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромад етарли бўлмаганда, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг:

  • • банклар ва бошқа ташкилотларидаги ҳисобварақларида турган пул маблағидан (агар мавжуд бўлса);
  • • тижорат ва тижоратчи бўлмаган ташкилотларга шартнома асосида ўтказилган пул маблағидан ундирилади, Бу маблағ етарли бўлмаганда ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг қонун бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлган ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.

Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра алимент тўловчи шахсдан алимент қарздорлигини ундиришнинг юқоридаги чоралари кўрилади. Агар улар натижа бермаса, унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-4(прим)-моддасига кўра ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ёдда тутинг! Шахсни юқоридаги норма билан жавобгарликка тортиш уни алимент қарздорлигини тўлашдан озод қилмайди. Қоиданинг мазмунидан турмуш ўртоғингизни ушбу норма билан жавобгарликка ториш мумкинлиги келиб чиқмоқда.

Шундан сўнг ҳам алимент тўловчи 1 йил ичида ўз мажбуриятини бажармаса, кейин унга Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра жиноий иш қўғзатилади.

 Демак, юқоридаги ҳаракатлар амалга оширилгандан кейин алимент давлат томонидан тўлаб берилади.

 Учқудуқ туман адлия бўлими.

Савол: Кўп болали оилаларга қандай имтиёзлар мавжуд?

Жавоб: Қонунчиликка кўра, давлат кўп болали оилаларга қуйидаги имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди:

     Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган кўп болали оилалар кўп квартирали уйлардан имтиёзли кредитлар асосида уй-жой олиши, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари ҳамда хотин-қизларга ажратиладиган арзон уй-жойлардан уй (квартира) олиши мумкин

     Тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдамлар қўрсатилади

     Кўп болали оилаларнинг иқтидорли фарзандлари Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашлари қарори билан қуйидагиларни амалга ошириш орқали моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади:

          - замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш;

-асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш;к

-бадиий китоблар билан таъминлаш;

-болалар газета ва журналларига обуна қилиш;

-республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;

-республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш

     Кўп болали ота-оналар учун иш ўринларининг энг кам сони туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.

     Бунда, болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўрни яратилади

     Кўп болали оилаларнинг болалари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда имтиёзли рўйхатга киритилади

     Уй хўжалигида қорамол боқиш учун шароит ва имкониятлари, шу жумладан ер участкаси мавжуд кўп болали оилаларга бепул қорамол берилиши мумкин

     Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган.

Учқудуқ туман адлия бўлими.

O'qilgan: 368 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: