Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига асосан ҳамда “Аёллар дафтари”ни 2023-йил учун 4-босқичини шакллантириш, рўйхатга олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар холатини ўрганиш мақсадида Йулчилар ОФЙ да Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига ЎзЛиДеПдан сайланган туман Кенгаши депутати Г.Алланова иштирокида аҳоли билан сайёр учрашув ўтказилди. “Аёллар дафтари”га 6 та йўналиш бўйича киритилаётган 45 нафар хотин-қизларнинг турмуш шароити, ҳаққоний ўрганилган ҳолда киритилаётганлиги, дастурнинг шаффофлиги таъминланиши назоратга олинди.
Шунингдек учрашув давомида фуқаролардан тушган таклиф ва муаммолар тегишли тартибда кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.