Ҳоким ёрдамчилари, биринчи галда, халқ розилигини, Президент билдирган ишончни ҳис этишлари керак. Энди уларинг фаолиятига берилган баҳо ислоҳотларга берилган баҳо сифатида қаралади. Шу маънода бугун Учқудуқ туманида “маҳаллабай” ишлаш тизими ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этишга жиддий ва масъулиятли вазифа сифатида эътибор қаратилган.
Туманда 14 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида 14 та ҳоким ёрдамчилари фаолият юритади. Улар кўмагида 405 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 12 257,6 млн.сўмлик кредит ажратилди.
Жумладан, қишлоқ хўжалиги йўналишига 8 128,3 млн.сўм, шундан, майда шохли чорва моллари учун 5 469,8 млн.сўм, насилли қорамол учун 258,0 млн. сўм, 304,0 млн. сўм туячилик, 2 096,5 млн.сўм йилқичилик учун йўналтирилди.
Бундан ташқари балиқчиликни ривожлантириш учун 155,0 млн. сўм, паррандачилик учун 283,0 млн. сўм ажратилди. Шу билан бирга, мебель ишлаб чиқариш ускуналари ва хом ашёлар учун 258,0 млн.сўм, макарон ишлаб чиқариш ускуналари учун 124,0 млн.сўм, миллий ширинликлар тайёрлаш ускуналари учун 368,7 млн. сўм, музқаймоқ ишлаб чиқариш ускуналари учун 61,0 млн. сўм ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2 879,6 млн. сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди.
Жорий йилнинг январ сентябрь ойлари давомида 3 852 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Шундан 724 нафари доимий иш жойларига, 545 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 2 583 нафари ўзини ўзи банд қилинди.
Шунингдек, январ сентябрь ойларида 30 нафар банд бўлмаган фуқароларга “Бандлик жамғармаси”нинг 124,9 млн.сўм маблағлари ҳисобига керакли асбоб-ускуна, 12 нафар фуқарога “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси”дан ҳунармандлик уюшмасига аъзолик бадали учун 9,6 млн. сўм, 51 нафар банд бўлмаган фуқароларга “Ёшлар дафтари жамғармаси”дан 329,9 млн. сўм, ва “Аёллар дафтари жамғармаси” дан 26 нафар фуқароларга 146,0 млн. сўм маблағлари ҳисобидан керакли асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидиялар ажратилди.
Жорий йилнинг январ сентябрь ойларида маҳалла ва овуллардаги фуқароларга 250 та хонадонга 8 128,3 млн.сўмлик 2 809 бош қўй ва эчкилар, 15 бош йирик шохли насилли қорамол, 144 бош от, 14 бош туя тарқатилди ва тарқатиш ишлари давом этмоқда.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича ҳар куни 2 тадан маҳаллада бўлиб, ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, амалга оширилаётган ишлари билан танишяпмиз. Юзага келаётган муаммоларни жойида бартараф этаяпмиз.
Фарруҳ БАФОЕВ,
Учқудуқ тумани маҳаллабай ишлаш ва
тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.