LOTIN-КИРИЛЛ

ЮКСАК – МАҚСАДЛАР САРИ!

   Биринчи бор, 2017 йилда темир йўл транспорти ходимлари касб-байрамини нишонланган бўлсалар шундан бери август ойининг биринчи якшанбасида мамлакатимизда темир йўл транспорти ходимлари куни нишонланиб келинмоқда.Ҳар йили сана муносабати билан газетамиз саҳифаларидан Шимолий кон бошқармаси темир йўл цехи фаолиятига доир мақола ва суратлар ўрин олади. Бу гал ҳам бу анъанамизга содиқ қолдик.

  Темир йўл цехи иш фаолиятини 1959 йилда бор-йўғи 27 километр темир йўл излари ва 1 дона ТЭМ-1 русумли тепловоз билан бошлаган. А. Спивак, А. Батаев, С.Лемешкин, Т.Рахманов, И.Салимовлар турли йилларда темир йўл цехи бошлиғи вазифасини бажарганлар. Бугунги кунда цехни Мирзақобилов Назиржон Рахматуллаевич бошқармоқда.

   1995 йилда 3 - сонли Гидрометаллургия заводи ишга туширилгандан сўнг, темир йўл цехи фаолиятига “Даугизтау” ва “Кокпатас” конларидан руда ташиш режаси ҳам қўшилди. Руда ва кислота ташиш учун янги вагонлар ва тепловозлар сотиб олинди. Вагон тепловозларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар таъминоти анча яхшиланди. Таъмирлаш цехига зарур дастгоҳлар (станоклар) келтириб ўрнатилди. Бу ўзгаришлар Навоий кон-металлургия комбинати ҳамда Шимолий кон бошқармаси раҳбариятининг темир йўл транспорти соҳасига бўлган эътибори натижасидир. 

   Ҳозирги вақтда темир йўл цехи кенг майдонда техник жиҳатдан қулайликларга эга бўлган базада жойлашган бўлиб, вагон ва тепловозларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун барча шароитга эга. Юк кўтариш мосламалари (кранлар) ва тепловозларни ҳаракат қисмларига хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган кузатув ямаси доимий ишлаб турибди. Шу билан бирга уларга хизмат кўрсатувчи техник ишчи ходимларнинг иш шароити ҳам юқори даражада.  

   Бу ерда хизмат қилаётган ходимларнинг асосий қисми олий маълумотли мутахасислар бўлиб, улар ўз малакасини ошириб бориши билан бирга ёш, янгидан ишга келган ҳамкасбларига ҳам касб сирларини ўргатиб келмокдалар. Темир йўл цехи ишчилари самарали меҳнат қилиш билан бир қаторда Шимолий кон бошқармаси томонидан ташкил этилаётган оммавий ва спорт тадбирларида ҳам фаол қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. 

   Ҳозирда корхона тасарруфида 111 км. темир йўл, 121 та темир йўл стрелкалари, 22 та темир йўл кесишмаси, 300 дан ортиқ юк вагонлари, 13 та тепловоз ва бошқа йўл қурилиш механизмлари мавжуд. Темир йўл транспорти Шимолий кон бошқармаси ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган хом ашё ва тайёр маҳсулотларни ташиб берувчи асосий транспорт артерияси ҳисобланади. 

   3-сонли Гидрометаллургия заводи учун асосий хом ашё бўлган руда Учқудуқдан 150 км. узоқликда жойлашган Даугизтау конидан, 30 км. олисда жойлашган Кокпатас конларидан вагонлар орқали ташиб келтирилади. Бунинг учун Учқудуқ саноат майдонида 10 та Даугизтау майдонида 3 та тепловоз узлуксиз ишлаб турибди. 

   Эътиборли жиҳати, корхона ўз олдига қўйилган буюртмаларни ортиғи билан бажариб келмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2021 йил юк ташиш режаси 103,4 % га 2022 йилнинг 6 ойлик белгиланган режа эса 102 % га уддаланган. Ҳозирда темир йўл транспорти орқали ташиб келтирилаётган юк 50 турдан қўпроқни ташкил қилади.

   Албатта юқорида таъкидланган тизимли ишларнинг олиб борилишида корхонада меҳнат қилаётган аҳил жамоанинг ҳиссаси беқиёс. Улар орасида Н. Мирзақобилов, А. Улашев, Ф. Сойибназаров, О. Шарипов, И. Темиров, Ш. Қўчқоров, Р. Исмоилов, И. Аслонов, О. Гадаймуратов, А. Тилавов, З. Шамсутдинов, А. Хазратов, Ф. Мухаммедов, Б. Турманов, А. Сулаймоновларнинг борлигини  алоҳида эътироф этиш ўринли.

Мақоламиз сўнгида 400 нафардан ортиқ юқори малакали, ўз касбига садоқатли, фидойи темирйўлчилар меҳнат қилаётган Шимолий кон бошқармаси темир йўл цехи жамоасини касб байрами билан табриклаймиз. Барчаларига сиҳат-саломатлик, шахсий ҳаётларида ютуқ ва омадлар, оилаларига бахту саодат, файзу барака тилаймиз.

Суратларда корхона фаолияти акс этган.

Райхон ҚОДИРОВА, махсус мухбиримиз.

 

O'qilgan: 464 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: