LOTIN-КИРИЛЛ

ЯНГИ МАРРАЛАРНИ КЎЗЛАБ!

   Кончилик ва металлургия тармоғи мустақил Ўзбекистон иқтисодиётида етакчи ўрин тутган ва шундай бўлиб қолаверади. 2001 йилдан эътиборан мамлакатимизда май ойининг учинчи якшанбаси соҳа ходимларининг касб байрами сифатида нишонланиб келинаëтганлиги кончилар ва металлурглар, машинасозлар ва энергетиклар, кимёгарлар ва қурувчилар, қўйинг-ки, тармоққа у ёки бу жиҳатдан алоқадор минглаб кишилар фидокорона меҳнатининг юксак эътирофидир. 

    Бу шубҳасиз, 3-сонли гидрометаллургия заводи ишчи-хизматчилари, муҳандис - техник ходимлари қалбида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотади. Ҳозирда заводимизда 1700 дан ортиқ турли касб эгалари ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб келмоқдалар. 

    Бугунки шиддаткор давр ҳар бир соҳа олдига муҳим вазифаларни қўймоқда. Замон талаби барчамиздан юксак масъулият, фидоийликни талаб этмоқда. Шунга мос тарзда ҳар бир соҳа иш услубини, келажагини яратмоқда. 

    Барча соҳаларда бўлгани каби мамлакатимиз кон-металлургия саноатида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бевосита комбинатимиз раҳбарияти кўмагида заводимиз ривожланиш йўлида давом этмоқда. Айниқса, фаолиятга изчил татбиқ этилаётган инвестицион лойиҳалар, дастурлар ва йўл хариталари 3-сонли гидрометаллургия заводи учун янгидан-янги истиқболларни очмоқда ва бу албатта жамоамизга куч-ғайрат бағишламоқда. Қолаверса, Юртбошимиз ташаббуси билан "Ҳаракатлар стратегиясидан" "Тараққиёт стратегияси" сари илгари сурилган ғоялар ва вазифаларни рўёбга чиқариш учун ғоятда шиддатли жараëн кечмоқда. 

    Keнг қамровли ислоҳотлар замирида иқтисодиётни ривожлантириш, замонавий техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш, халқнинг турмуш фаровонлигини ошириш, бир сўз билан айтганда, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам.

   Жорий йил январь ойида республика бўйлаб электр тармоқларида узилишлар содирбўлди. Бу ҳолат заводнинг барча ишлаб чиқариш жараёнларига салбий таъсир кўрсатиб, кўрсаткичларнинг пасайишига олиб келди. Лекин шунга қарамай, заводимиз ишчи ходимлари фидойи меҳнати ва яхши мувофиқлаштирилганиши туфайли, барча кўрсаткичларни йил бошидан белгиланган даражага олиб чиқилди.

    Жумладан йил бошидан бугунги кунга қадар маъданни қайта ишлаш хажми 100,7 % га, олтинни ажратиб олиш даражаси 100,0 % га, олтинни ишлаб чиқариш ҳажми эса 101,6 % га бажарилди. Ишлаб чиқаришда таннархни тушириш ва янги инновацион ғояларни татбиқ этиш борасида эса, фильтрлаш, қуритиш ва куйдириш цехида куйдирилган маҳсулотга кислота билан ишлов бериш схемаси ишга туширилди. Бу эса сорбциялаш жараёнида куйдирилган маҳсулотдан олтинни ажратиб олиш даражасини 3 % оширишга имконини берди. 

    Олтин корхонада маҳсулот ҳажмини кўпайтириш баробарида ижтимоий масалаларни ҳал этиш ҳам завод раҳбариятининг диққат марказида бўлмоқда. Ишчи-ходимларга қулайликлар яратиш, уларнинг маънавий ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш ҳамда меҳнатларини муносиб рағбатлантириш борасида ҳам ишлар изчил давом эттирилмоқда. 

   Завод ҳудудидаги ажойиб мусиқали фаввора завод олд кисмига кўчирилди. Муҳташам атриумда LED экран ўрнатилиб, янгиликлар узатиб борилмоқда.

    Жамоада байрамлар арафасида ўтказилаётган ҳашар ва ободонлаштириш тадбирларида фаол иштирок этиш анъанага айланган. Шунингдек, касаба уюшмаси билан ҳамкорликда меҳнат фахрийлари, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳам маънавий ҳам моддий кўмаклар кўрсатилмоқда.

Шуҳрат НАРБАДАЛОВ,

ШКБ 3-сонли гидрометаллургия заводи директори.

 

O'qilgan: 467 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: