15 май – “Халқаро оила” куни муносабати билан "Фаровон оила сари" ғояси остида Учқудуқ туманидаги Орзу истироҳат боғида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими С.Хамроев кириш сўзи билан очиб, барчани байрам билан муборакбод этди.
Оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажримларни олдини олишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган ибратли оила вакиллари ўз ҳаёт йўллари, турмушнинг сир - асрорлари билан бўлишиб, ёш оилалар ва энди янги ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшларга ўз тавсияларини беришди.
Сана муносабати билан ўтказилган "Ибратли оила" кўрик-танловида 7 та - “Дўстлик” маҳалласидан Баҳодир Тўрақулов ва Одинахон Тўрақулова, Нурали Дониёров ва Нодира Турсунова, “Мустақиллик” маҳалласидан Алишер Қазоқов ва Гулшан Мухиддинова, “Навоий” маҳалласидан Даут Абуов ва Жанагул Булекбаева, “Айтим” маҳалласидан Маъруфжон Расулов ва Сурайё Фарҳодова, “Ифтихор” маҳалласидан Абдурашид Эгамов ва Малоҳат Сахипова, “Йўлчилар” овулидан Пахматилло Ахмедов ва Дилшод Ғиёсова, “Абай” маҳалласидан Икром Тўлаев ва Феруза Усмоновалар оилалари иштирок этди.
Тадбирда оилаларнинг жамоатчилик ишларидаги фаоллиги, маҳалла яраштириш комиссиясига аъзолиги, ободонлаштириш ишларидаги иштироки, қўни-қўшнилар ўртасидаги ўзаро меҳр-оқибат, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар, оиланинг китобхонлик маданияти, ота-онанинг фарзандларни меҳнатга ўргатиши, маҳалладаги ибратли оилалар сонини ошишига қўшган ҳиссаси каби мезонларга эътибор қаратишди.
Барча танлов ғолиб ва танлов иштирокчиларига туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Нафиса Нажмиддинова томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.