Учқудуқ туманида жойлашган Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмда янги чақирилган 84 нафар муддатли ҳарбий хизматчилари билан “Ватанга қасамёд” қабул қилиш тадбири ўтказилди.
Тантанали марш садолари остида майдонга Ўзбекистон Республикаси ва Мудофаа вазирлиги байроқлари олиб кирилди. Шундан сўнг янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчилар она юртимизнинг сарҳадларини, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини сўнгги нафаси қолгунча ҳимоя қилишга онт ичиб, Ватанга қасамёд қабул қилди.
Ҳарбий оркестр садолари остида Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси куйланди.
Шалхар ОФЙ ҳудудида жойлашган 99818 сонли ҳарбий қисмда туман ИИБ бошлиғи А.Райхонов ва ШКБ директори Н. Ахатов ҳам иштирок этиб Президентимиз томонидан жўнатилган совғаларни ўз эгаларига топширди.