LOTIN-КИРИЛЛ

СЕССИЯДА ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ

    Куни кеча туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги 46-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида депутатлар, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибила муҳокама қилинган масалаларга тегишли бўлган корхона-ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Мажлисни туман кенгаши раиси, туман ҳокими С.Хамроев олиб борди.

    Депутатлар Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига сайловларни ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси У.Бурановнинг ахборотини тингладилар. Сайлов комиссияси раиси ўз ахборотида ўрни бўшаб қолган депутатлик сайлови жорий йилнинг 27 мартида 1-сонли Алтинтау сайлов округи ва 4-сонли Ёшлар сайлов округига ўтказилганлигини таъкидлади. 1-сонли Алтинтау сайлов округидан туман кенгашига сайланган депутат Мўминов Элбек Рўзимуродович ҳамда 4-сонли Ёшлар сайлов округидан туман кенгашига сайланган депутат Салимов Улуғбек Тоировичларнинг депутатлик ваколатлари эътироф этилди.

    Туманда ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан уйма-уй юриш орқали аниқланган муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари” нинг 3-босқич рўйхатини ва “Йўл харита”сини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартда “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон қарори тасдиқланди. Мазкур қарорга асосан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-кувватлаш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқилди. Ушбу Низом кам таъминланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 6 тоифа бўйича алоҳида манзилли ва 3 тоифа бўйича умумий ёрдам кўрсатилади.

    Туманимизда жорий йилнинг январь ойида хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қуватлаш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан хатлов ўтказилди ва ўтказилган хатлов натижаларига кўра туманда 317 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммолари борлиги аниқланди. Бу 317 нафар хотин-қизлар уларга кўрсатиладиган ёрдам турларига кўра қуйидаги 6 та тоифага ажратилиб, манзилли ёрдам кўрсатиш белгилаб олинди:

   1-тоифа: ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага ишсиз ва даромад манбаига эга бўлмаган, бироқ ишлаш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар киради.

   Бу тоифага туманимиз бўйича 51 нафар хотин-қизларимиз киритилди ва жорий йил якунига қадар уларнинг 28 нафарини доимий ишга жойлаштириш, 5 нафарини ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилиш ва 18 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш орқали субсидия асосида бандлигини таъминлаш белгилаб олинди. 

   2-тоифа: тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага ишсиз, бироқ тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар киради.

   Бу тоифага туманимиз бўйича 35 нафар хотин-қизларимиз киритилди ва жорий йил якунига қадар секторлар кесимида ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари масъуллигида уларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб бериш белгилаб олинди

    3-тоифа: боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага:

1) боқувчиси вафот этганлар;

2) боқувчиси жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётганлар;

3) боқувчиси руҳий касалликка чалинганлар;

4) боқувчиси I-II гуруҳ ногирони бўлганлар;

5) боқувчиси бедарак йўқолганлар;

6) никоҳи бекор қилинган эҳтиёжманд хотин-қизлар; 

7) эҳтиёжманд ёлғиз оналар киради. 

   Бу тоифага туманимиз бўйича 142 нафар хотин-қизларимиз киритилди ва жорий йил якунига қадар уларнинг 91 нафарига “Аёллар дафтари жамғармаси” маблағлари ва 51 нафарига “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатилиб, муаммоларини бартараф этиш бўйича манзилли дастурлар белгиланди

4-тоифа: ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага туманимиз бўйича 53 нафар хотин-қизларимиз киритилди ва жорий йил якунига қадар уларнинг саломатлигини тиклаш учун манзилли чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, фуқаролар даволаниш учун “Аёллар дафтари жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 32 нафар ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 21 нафарига дори-дармон учун моддий ёрдам, 5 нафари туман тиббиёт бўлими томонидан тиббий ордер билан таъминланади.

5-тоифа: уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага:

– нотурар жойларда истиқомат қилаётган;

– доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган;

– бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила яшаётган, яъни уй-жой майдони белгиланган ижтимоий нормадан кам бўлган, бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган;

– хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар киради.

    Туманимиз бўйича бу тоифага киритиш мумкин бўлган фуқаролар бор, аммо жорий йилда бу муаммонинг ечими бўлган ижтимоий уй-жой фонди мавжуд бўлмаганлиги сабабли, бу тоифага ҳеч кимни “Аёллар дафтари”га кирита олмадик

6-тоифа: қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, ушбу тоифага вояга етмаган ногирон фарзандини боқаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар киради.

    Бу тоифага туманимиз бўйича 36 нафар хотин-қизларимиз киритилди ва жорий йил якунига қадар уларнинг ногирон фарзандларини парваришлаш ва даволатиш учун “Аёллар дафтари жамғармаси” ҳисобидан 15 нафар ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 21 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам бериш белгиланди.

3- ва 4-тоифага киритилган хотин-қизларнинг зарур ҳолларда, огир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга мухтож, бирок оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойларини сектор рахбари хулосаси асосида таъмирлаш ҳам мумкин. Туманимиз бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан 4 нафарининг уйи таъмирга муҳтож бўлиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бу муаммо ҳал этилади.

    Ушбу шакллантирилган “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш учун юқорида келтирилган кўрсаткичлар бўйича ҳар бир фуқаро учун индивидуал дастур (317 та) ҳамда шу дастурлар асосида туман миқёсида манзилли йўл харитаси ишлаб чиқилди. Галдаги вазифа, мазкур йўл харитаси халқ депутатлари туман кенгаши томонидан тасдиқланганидан сўнг, хотин-қизларнинг муаммоларини индивидуал дастур асосида ҳал этиш чораларини кўриш ҳисобланади ва 1 майдан бошлаб бу ишга киришилади. Йил якунига қадар йўл харитасида белгиланган вазифалар бажарилиши ва ҳар бир хотин-қиз муаммоси ечим топганлигини индивидуал дастурда имзо билан тасдиқлаганидан сўнг декабрь ойида яна туман кенгаши розилиги билан “Аёллар дафтари”дан чиқарилади.

    Шунингдек, туманимиздаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг вакант директорлик лавозимига тавсия этилган номзодларнинг таълим муассасасини ривожлантиришнинг уч йиллик дастури билан иштирок этиб, энг яхши деб топилган номзодни директорликка тавсия этиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

   Номзодларнинг уч йиллик дастури билан танишган депутатлар Бафоев Шаҳло Жумаевна номзодини 10-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига тавсия этишди.

   Бундан ташқари, сессияда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Учқудуқ туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Ғаффоров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди. Шунингдек, Учқудуқ туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига Шакаров Дилшод Эсанович тасдиқланди.

    Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги 46-сессияси кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

 УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

 

O'qilgan: 587 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: