LOTIN-КИРИЛЛ

Шахмат тарихига назар

    Шахмат, шоҳмот (форс. шоҳмот - шоҳ ўдди) - спорт тури. Ўйиндан мақсад рақиб шоҳини мот қилиш. Икки хил (оқ ва қора) рангдаги 64 та тенг катакли тахта (сатҳ)да икки хил рангдаги 16 тадан дона (биттадан шоҳ ва фарзин, 2 тадан рух, фил ва от, 8 тадан пиёда)да ўйналади. Шахматда мусобақа пайтида маълум сондаги юришлар қилиниши учун вақт (дастлабки 40 та юриш учун 2,5, 2 ва 1,5 соат ва ҳ.к.) ва ўйин тугамаса қўшимча вақт белгиланади. Тезкор шахматда ўйинни тугатиш учун аниқ вақт (30, 25, 15 ва 5 дақиқадан) берилади. Сиртқида ҳар бир юришни амалга ошириш учун масофа ва алоқа воситаси турига қараб, кун ёки ҳафталар белгиланиши мумкин.

    Шахматнинг келиб чиқиши чатуранга ўйинига бориб тақалади. Араб халифалиги даврида бу ўйин “шатранж” номи билан оммавийлашди. Араблар шахмат ёзувини жорий этгани учун шахмат ўйинлари матнига оид қимматли маълумотлар сақланиб қолган. Абулфатҳ Аҳмад ибн Сижзий “Шатранж китоби”да 819 йилда Хуросонда ўтказилган биринчи шахмат мусобақаси ва унда ғолиб чиққан ўртаосиёлик машҳур шатранжчи Абу Бакр ас-Сулий ҳақида ёзган. Ас-Сулий кўплаб шахмат воқеаларига қаҳрамон бўлиб кирган Абулфарож Лайложга устозлик қилган.

   20-асрнинг 20-йилларидан Ўзбекистонда шаҳматнинг замонавий қоидалари кенг тарғиб этилиши бу спорт турининг ривожланишига туртки берди. Тошкент, Самарқанд, Кўқон ва бошқа шаҳарларда шахмат тўгараклари очилди. Азмиддин Хўжаев, Сергей Фрейман, Пўлат Саидхонов, Зокир Хўжаев кабилар шаҳматни тарғиб этишда жонкуярлик кўрсатишди. 1930 йилдан эркаклар, 1935 йилдан аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлаган (Александр Грушевский ва Лариса Пинчук энг кўп - 8 мартадан чемпион бўлишган). Турли даврларда Фёдор Дуз-Хотимирский, Сало Флор, Тигран Петросян, Паул Керес, Александр Котов, Марк Тайманов, Виктор Корчной, Анатолий Карпов каби таниқли гроссмейстерларнинг Ўзбекистонга келиб, маърузалар ўқиши, бир йўла ўйин (сеанс)лар ўтказиши, мусобақаларда қатнашиши мамлакатимиз шахмати ривожига самарали таъсир этди. 20-асрнинг 50-йилларидан бошлаб Мамажон Муҳитдинов, Улуғбек Элбеков, Сергей Пинчук, Роман Ким, Алла Мкртичан каби шахмат жонкуярларининг янги авлоди вояга етди. Республика шахмат клуби фойдаланишга топширилди, турли тоифадаги мусобақалар ўтказила бошланди, газета ва журналларда шахмат рукнлари, Ўзбекистон телевидениесида шахмат кўрсатуви очилди, шаҳматга оид китобларни нашр этиш йўлга қўйилди. Исаак Бирбрагер, Ефим Рухлис каби шахмат композиторлари турли танловларда ғолиб чиқишди. Георгий Борисенкога сиртқи шахмат бўйича халқаро гроссмейстер унвони берилди. Георгий Аъзамов эса Ўзбекистондан етишиб чиққан 1-халқаро гроссмейстер бўлди (1984).

    20-асрнинг 90-йилларидан Ўзбекистон шахматида юксалиш бошланди. Эркаклар терма жамоаси жаҳон шахмат олимпиадасида 2-ўринни эгаллади (1992), Осиё чемпионатида ғалаба қозонди (1999). Иброҳим Ҳамроқулов ўсмирлар ўртасида жаҳон биринчилигида ғолиб чиқди (1998). Рустам Қосимжонов Осиёнинг биринчи (1998), жаҳоннинг 17-чемпиони (2004) бўлди.

   Бугунги кунда ҳам юртимизни бутун дунёга танитиб, байроғимизни жаҳон ареналарида баланд кўтариб, мадҳиямизни баралла янгратиб келаётган кучли шахматчиларимиз талайгина.

   Мустақил диёримизда яратилган имкониятлар, ҳар битта соҳага берилаётган эътибор ёшларимизнинг шижоатини ошириб, иштиёқ билан олға интилишларига замин яратади.

 

O'qilgan: 555 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: