LOTIN-КИРИЛЛ

Ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган сигир сутида SARS-CoV-2 вирусига қарши таначалар максимал даражада бўлиши тасдиқланди

 

     Инновацион ривожланиш вазирлиги тадқиқотчилари ковидга қарши профилактика мақсадида инсон вакциналари билан эчки ва сигирларни эмлаш орқали ковидга қарши антитаначаларга эга сут ишлаб чиқди.

   Маълумки, COVID-19 дан эмланган ёки касалликдан тузалган аёлларнинг она сутида SARS-CoV-2’га қарши антитаначалар борлиги ва у орқали COVID-19’га қарши эмланган сигир ва эчки сутидан аҳолини иммунизация қилишда фойдаланиш мумкинлиги аниқланган. Мутахасислар фикрига кўра, лактация даврида аёлларда ҳам, сигирларда ҳам етарлича юқори концентрацияда антитанчалар бўлади.

    Сигирлар ва эчкилар одамларга мўлжалланган вакцина билан уч марта эмлаган. Биринчи эмлашдан икки ҳафта ўтгач, молларда нейтраллаштирувчи антитаначалар аниқланган. Тадқиқот шуни кўрсатганки, антитаначалар SARS-CoV-2’ни муваффақиятли нейтраллаган — қон зардобида самарадорлик 100 фоизга, сутда эса 40 фоизга етган. Эмланган сигирнинг қон зардоби ва сутида SARS-CoV-2 рецепторлари билан боғловчи домен ва S-оқсилига хос IgG мавжудлиги маълум бўлган.

     Бундан ташқари, антитаначалар пастерлашдан кейин сақланиб қолган.Бу эса эмланган сигир сутини катта ҳажмда тайёрлашга имкон беради. Экспериментал синовларнинг биринчи натижаларига кўра, ‘ZF-UZ-VAC2001’ вакцинаси SARS-CoV-2’га қарши иммунобиологик фаол сут ва антитаначаларга эга зардоб олиш учун уй хўжалик ҳайвонларини эмлаш учун мутлақо хавфсиздир. Олимлар шу тарзда ишлаб чиқарилган сутни аҳолини оммавий пассив иммунизация қилиш учун ишлатиш мумкинлигига умид билдирган.  

    Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, SARS-CoV-2 вирусига қарши иммун сути Қорақалпоғистон фермер хўжалигидаги сигирлардан олинган

   Бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳамда Австриянинг Вена Тиббиёт университети билан ҳамкорликда SARS-CoV-2 вирусига қарши иммун сутини олиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.   

   Халқаро молекуляр аллергология марказининг Биотехнологиялар ва компаратив тиббиёт соҳасидаги олимлар жамоаси ZF-UZ-VAC2001 Ўзбекистон-Хитой вакцинаси билан эмланган сигирларнинг иммун сутидан тажриба намуналари олди. Олинган иммун сути коронавирусга қарши антитаначаларга эга бўлиб, SARS-CoV-2 вирусини одам ҳужайрасидаги АПФ-2 рецептори билан боғланишини нейтраллаштириш хусусиятига эга, бу вируснинг инсон ҳужайрасига кириши ва кўпайишига тўсқинлик қилади. Келажакда мазкур иммун сути ва ундан олинган маҳсулотлар саноат даражасида ишлаб чиқаришга тавсия этилиши мумкин.

Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган «PanaevFarms» ФХ компанияси ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига кўра, ҳозирда 31 бош симментал (говмиш) наслдор сигирлар ҳамда Австрия ва Германиядан олиб келинган Голштин зотли сигирлар хавфсиз ва самарали бўлган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 дозаси билан тўлиқ эмланди.

   Бўғозлик даврида ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган сигирларнинг оғиз сутида SARS-CoV-2 вирусига қарши таначалар максимал даражада бўлиши олимлар томонидан тасдиқланди. Оғиз сути ва сутдан олинган тажриба намуналари устида клиник-лаборатория тадқиқотлари давом эттирилмоқда.

   Бундан ташқари, ЎзР давлат стандартларига риоя этган ҳолда узоқ муддатли пастеризация жараёни сутнинг барча хусусиятларини, жумладан, антитаначаларнинг нейтраллаштирувчи фаоллигини сақлаб қолди. Иммун сутидан ташқари, олинган хомашёдан сўриладиган таблеткалар ҳамда ваниль, ялпиз, лимон мазали оғиз бўшлиғига сепиладиган спрейлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Олинган маҳсулот аҳолини оммавий пассив иммунизация қилиш учун қўлланилиши кўзда тутилган.

    Harvard Medical School олимларининг тадқиқотлари натижаларига кўра, сигирларнинг IgG иммуноглобулин концентрати инсон ошқозонидаги ҳазм қилиш жараёнларида барқарорлиги йўқотмайди ҳамда специфик боғловчи ва нейтралловчи хусусиятларини сақлаб қолади. Олинган маҳсулот қўшимча ҳазм қилувчи дори воситаларини қабул қилишни ёки ошқозонда эрийдиган капсулалар шаклида ишлаб чиқаришни талаб этмайди.

 

 

O'qilgan: 496 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: