"Осойишта қотил” – табиий газ ёки бошқа муқобил ёқилғи турлари (кўмир, ёғоч ва бошқалар) тўлиқ ёнмаслиги натижасида хонада ис гази тарқалади. Агарда ис гази 1,2% хона бўйлаб тарқалган тақдирда ушбу жойда бўлган инсон 2-3 марта нафас олгандан сўнг хушдан кетиб, талваса (тутқаноғи) тутиб, нафас олиш аъзоларининг бузилиши юзага келади, шундай жойда инсон 3 дақиқага бормасдан ҳалок бўлишига олиб келади.
Яшаш хонадонда ва иш жойида ностандарт электр ва газ ускуналаридан фойдаланманг, печ дудбуронларини тозалашни унутманг, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинг. Иситиш мавсуми бошланишидан олдин иситиш печлар, қозонхона, иссиқлик ҳосил қилувчи қурилмалар соз ҳолатга келтирилиши шарт.
Cуюқ ва қаттиқ ёқилғида ишлайдиган дудбурон ва печлар уч ойда бир маротаба бошқа узлуксиз (узоқ муддат) ёқиладиган печлар ойда бир маротаба қурумдан тозаланиши шарт.
Унутманг! Ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш орқали ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини сақлаган бўласиз.
Учқудуқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими