LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚДА 4 ТА БОҒЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

    Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган имтиёзлар мазкур соҳада тадбиркорлик фаолиятини юритишни мақсад қилган ишбилармонлар сафи кенгайишини таъминламоқда. Натижада соҳада соғлом рақобат муҳити шаклланиб, таълим-тарбия сифати ошишига замин яратилмоқда.

    Йўлчилар овулида бирданига 3 та мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Болажонлар ихтиёрига берилаётган 22 - ўринга мўлжалланган “Доно болажон” оилавий НМТТ ни Асрор Умаров, 25 - ўринли “Қалдирғоч” оилавий НМТТ ни Мунира Сатторова, 25 - ўринли “Одуванчик” оилавий НМТТ ни Фазлиддин Даминов сингари тадбиркорлар ўз ҳисобидан ташкил этдилар.

   -Кўриб турганингиздек, яшаётган хонадонимизнинг алоҳида корпусида уй боғча очдик, - дейди “Қалдирғоч” номли оилавий НМТТ мудираси Мунира Сатторова. – Жиҳозлаш учун туман МТБ томонидан кўмак кўрсатилди. Озиқ-овқат таъминоти давлат томонидан етказиб берилади. Қолаверса, оила аъзоларимнинг икки нафарини ишга олдим. Улар бюджетдан маош олиб ишлайди. Фаолиятимиз кўпчиликда қизиқиш уйғотаяпти. Боласини оилавий боғчага бериш истагини билдирган талабгорлар кўп.

   ТАЪЛИМ ИНГЛИЗ ТИЛИДА ОЛИБ БОРИЛАДИ

   Навоий маҳалласида фойдаланишга берилган 16 - ўринли “Қувноқ болалар” НМТТ инглиз тилига мўлжалланган бўлиб, лойиҳа ташаббускори Малика Усмонова.

   Боғча фаолияти йўлга қўйилганлиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими С.Хамроев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Р.Рахматовлар сўзга чиқиб, юртимизда мактабгача таълим соҳасига қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритиб, маҳалла аҳлини кўркам ва замонавий бинонинг очилиши билан қутлади.

   Шундан сўнг тадбир иштирокчилари бинода болажонларга муҳайё этилган шарт-шароитлар билан танишишаркан, бу ерда ёш авлод учун барча қулайликлар яратилганига гувоҳ бўлишди. Хусусан, машғулот хонаси ва ётоқхонадаги қулай шарт-шароит, қолаверса инглиз тилини ўрганиш ва бошқа йўналишларда муассаса барча зарур адабиётлар ҳамда мультимедиа жиҳозлари билан таъминланган.

   -Ўғлим Нурасил шу боғчага қатнаяпти, – дейди оналардан бири М.Ермекбаева. – Муассаса уйимизга яқин ҳудудда жойлашган, замонавий кўринишга эга, тарбиячилари малакали, ширинсўз. Энг муҳими, бу ерда болалар инглиз тилида таълим-тарбия олишади. Муассасадаги болалар учун ташкил этилган ўйин майдончаси фарзандларимизнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилади.

    Маълумот ўрнида: Учқудуқ туманида 36 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритади. Уларнинг 15 таси давлат, 2 таси давлат–хусусий шерикчилик асосида, 19 таси эса оилавий МТТларни ташкил этади. 3-7 ёшдаги болаларнинг 3654 нафари ёки 98,2 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Ҳозирча қамраб олинмаган болалар сони эса 67 нафар ёки 1,8% ни ташкил этади.

ДИЛДОРА ДОНИЁРОВА,

Учқудуқ туман МТБ давлат-нодавлат МТТ лар ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларни ташкил этиш шўъба методисти.

 

 

O'qilgan: 506 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 17 Dec 2021

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: