LOTIN-КИРИЛЛ

ЯНГИЛАНАЁТГАН АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТИ БОШҚАРМАСИ

     Шимолий кон бошқармаси кўплаб тармоқлар ва бўлинмаларга бўлинади. Ҳар бир тармоқ ва бўлимларнинг ўзига хос вазифалари мавжуд. Улар турли ишларни бажарсаларда, ягона мақсадга – кон-металлургия саноатида қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмасини бажариш учун хизмат қилади. 

    Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур жабҳадаги ишларда автомобил транспорти бошқармасининг ҳиссаси жуда катта!.

    Автомобил транспорти бошқармаси 1959 йилда ташкил этилиб, дастлаб 2-сонли Автокорхона сифатида Автомобил транспорти бошқармасига асос солинган.

   62 йилдан буён корхона автомобилчилари 25 тонна юк кўтариш қобилиятига эга автоағдаргичлардан 136 тонналик автоағдаргичларни бошқаришгача бўлган катта йўлни босиб ўтди. Ҳозирда энг сўнги русумли автоағдаргичлар кончилик саноати учун зарур бўлган кон маъданларини сўнгги русумдаги автоағдаргичлар билан пешма-пеш ўз манзилига етказиб бермоқда.

   Автомобил транспорти бошқармасининг асосий вазифаси “Шарқий” ва “Дауғызтау” конларида таркибида қимматбаҳо маьданли бойликлар бўлган кон жинсларини ташишдан иборат. Кон маъданларини юклаш узелига ташилган маьданли бойликларни фронтал юклагичлар ёрдамида темир йўл думпкарларига юклаб, 3-сонли Гидрометаллургия заводига етказиб бериш, маъданларгача бўл-ган кон жинсларини қум тупроқ уюм-лари (отвал)га ташиш, кон йўлларини таьмирлаш, қуриш ва тозалашда, йўлларнинг ҳолатини паспортлар бўйича таьминлаш ишларини ҳам олиб боради.

  Шунингдек, ишлаб чиқариш жа-раёнида зарур бўлган автогрейдерлар, занжирли бульдозерлар, ғил-диракли бульдозерлар, тебранма ҳаракатланувчи катоклар ва бошқа йўл-қурилиш машиналари ва меха-низмлари ҳамда ёрдамчи транспортлари билан таъминлаш бошқа технологик жараёнларни амалга оширишда хизмат кўрсатишни ҳам ташкил этади.

  Корхонада 2016 йилдан 2021 йил якунига қадар тоғ-кон жинсларини қазиб олиш кончилик ишлари 35,7 млн.м3 дан 72,8 млн.м3 га, яъни 204% га ўсди.

 2016 йилдан 2021 йил якунига қа-дар тоғ-кон жинсларини ташишнинг ўртача масофаси 1,85 кмдан 2.50 км.га, яъни 135% га ўсди.

 2016 йилдан 2021 йил якунига қа-дар ШКБ конларининг ўртача кўтарилиш баландлиги 85м.дан 98 м.га, яъни 115% га ўсди.

  Сўнгги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби Автомобил транспорти бошқармасида ҳам кенг кў-ламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Бошқармага бутун жаҳонда ўз ўрнига эга “Caterpillar”, “KOMATSU”, XCMG, MAN сингари заводларда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 52,6 млн. доллар қийматдаги 46 дона кон автомобиллари сотиб олиб ке-линди. “AIMIXKRAN” LTD корхонасида иш-лаб чиқарилган умумий қиймати 510,58 минг доллар қийматдаги 2 дона кўприкли ва чор-пояли кранлар бугун кончилар ишини енгил-лаштирмоқда. 

  Шунингдек автоағдаргич ҳайдовчиларини маҳоратини оширишга қаратилган дастур дои-расида IMMERSIVE TECHNOLOGIES корхонасида ишлаб чиқарилган қиймати 190 минг долларга тенг IM360 моделли бошқарув симуляторининг сотиб олиниши ҳам АТБ ишчи-ходимлари учун муҳим янгилик бўлди.  

   Юқори босимли қувур (рукав)лар-ни керакли ўлчамларда ясаш учун 1 дона умумий қиймати 75 минг дол-лар қийматдаги UNIFLEX S8 i ру-сумли сиқувчи ва қирқувчи дастгоҳи НКМКнинг инвестеция дастурларига асосан 2020-2021-йиллар давомида Шимолий кон бошқармасининг АТБга импорт қилиниб келтирилди.

    Автомобил транспорти бошқармасига бугунги кунда Ахат Қурбонов раҳбарлик қилиб келмоқда. Жамоада фаолият юритаётган бош му-ҳандис Қаҳрамон Болиев, АТБ бошлиғининг фойдаланиш бўйича ўринбосари Санжар Тоғаев, АТБ бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари Дилшод Равшанов, АТБ бошлиғининг ММ ва ХТ хавфсизлиги бўйича ўринбосари Ўткир Зиёев, “Дауғизтау” очиқ усул-да қазиб олиш конидаги фойдаланиш участкаларига хизмат кўрсатиш транспорт цехи бошлиғи Авазмурод Юлдашев, “Дауғизтау” очиқ усулда қазиб олиш конидаги фойдаланиш участкаларига хизмат кўрсатиш транспорт цехи бошлиғи ўринбосари Комил Эшонов, масъул ходимлар Нодирбек Ниёзов, Дадахон Эшқуватов, Мирзо Камолов, Камо-лиддин Раҳматов, Ферузжон Хай-руллаев, Бахтишот Маматов, Мех-риддин Бўронов, Рахим Нарзиев, Хасан Ғафуров, Пўлат Ғафуров, Зафар Валиев, Шароф Нурматов, Абдулла Мардонов, Жамол Турсунов, Мирзо Рахимов ва улар бошчилигидаги жамоанинг ўз хизмат ва-зифаларини тўлақонли ва сифатли бажарётганлиги боис, давлат томо-нидан белгиланган режа топшириқлар ўз вақтида бажарилмоқда. 

  АТБ да кўп йиллардан бери са-марали меҳнат қилаётган Ахат Қурбонов, Баҳром Раззоқов, Қаҳ-рамон Бомирзаев, Меҳриддин Бўронов, Тагнакул Шарипов, Комил Эшонов, Парахат Исқаков, Адилбек Алимов, Хазратқул Турғунов, Петр Коптевлар “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан тақдирланган.

АТБ га ишга қабул қилинаётган ёшларга Ҳамид Жумаев, Ҳазратқул Турғунов, Вали Саидов, Петр Коптев сингари устоз – мураббий-лар соҳага доир билим ва кўник-маларни ўргатмоқдалар.

 Шунингдек, корхонада Достон Қаҳҳоров, Рахимжон Нарзиев, Фе-рузжон Хайруллаев, Рустам Йўл-дошев, Суннатилло Ибодуллаев каби билимли, фидойи, умидли ёшлар меҳнат қилишмоқда.

  Ҳа, Автомобил транспорти бошқармаси олтин ишлаб чиқаришда давлат буюртмасини бажаришдаги технологик жараённинг узилмас занжиридир. 

  Шу ўринда таъкидлаб ўтиш ке-ракки, бошқарма чет эл ва маҳаллий корхоналар билан узлуксиз ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Жумладан, “Cummins” Inc., “БелАЗ” ОАЖ, “Caterpillar” Inc., “KOMATSU” Ltd, “TIP-TOP”, “Петербург машинасозлик заводи”, “Петербург трактор заводи”, “Челябинск трактор заво-ди”, “UzXCMG” ҚХ МЧЖ, “Новосибирск машинасозлик заводи”, “Sam-Auto”, “JV-МАN AUTO UZBEKISTAN” каби корхоналар ҳисобланади.

  Шимолий кон бошқармаси каби салоҳиятли корхонанинг ишлаб чи-қариш жараёни Автомобиль транс-порт башқармаси билан чамбарчас боғлиқ. Бундай масъулиятни чуқур ҳис этган жамоа ўз олдига қўйилган вазифаларни аъло даражада бажармоқда.

O'qilgan: 616 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: