Учқудуқ туман давлат мактабгача таълими муассасаси ходимларининг анъанавий август кенгаши мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги тантаналари арафасида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ўтди. Туман касб-ҳунар мактаби залида ташкил этилган тадбирда 15 та ДМТТ раҳбар ва ходимлари иштирок этди.Унда ёш авлод тарбиясининг биринчи ва муҳим бўғини бўлган мазкур соҳадаги ишларни жадаллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги, келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритилади.
Таъкидланганидек, бугун Учқудуқ туманида 3-7 ёшли болалар сони 3721 нафарни ташкил қилади. Уларнинг 3669 нафари ёки бўлмаса 98,6 фоизи давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамров даражаси 4,6 фоизга ўсди. Жорий йил охиригача яна 4 та оилавий уй-боғчаларни фойдаланишга топшириш ҳисобидан қамров 100 фоизга етказиш кўзда тутилган.
Албатта олдимизда жуда катта вазифалар турибди. Бу ишларни амалга оширишда фахрий устозларимиз, фидойи педагог - тарбиячиларимиз ва кенг жамоатчилик вакилларининг маслаҳатига таянсак, албатта, кўзланган мақсадга эришамиз, - деди туман мактабгача таълим бўлими мудири Нигора Амонова.
-Анъанавий август кенгашида ҳурматли Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус асосида таълим муассасаларида амалга оширилган ишлар кўргазмаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.Янги режалар машғулотлар, баҳс-мунозара тарзда бўлиб ўтган тадбир сўнгида мактабгача таълим тизимининг ташаббускор, фаол педагог - тарбиячиларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.