LOTIN-КИРИЛЛ

ЖССТ эмизикли оналарга COVID-19 га қарши эмланишни тавсия қилди

      Эмизикли оналарни коронавирусга қарши эмлаш ҳеч қандай хавф туғдирмайди, аксинча, уларнинг болаларини юқумли касалликлардан сақлайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».

    «Бир қатор қисқа муддатли тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эмизикли оналарни иммунизация қилишдан болалар учун ҳеч қандай хавф йўқ. Бундан ташқари, дастлабки далиллар вакцинадан пайдо бўладиган ҳимоя онадан болага ўтиши мумкинлигини кўрсатди», — дейилади ташкилотнинг Женева штаб-квартирасидаги хабарда. Унинг мутахассислари «вакцинация туфайли эмизишни тўхтатишни маслаҳат бермайди». 

    ЖССТ, шунингдек, ҳомиладорлик пайтида COVID-19 ни юқтириш хавфи юқори экани ҳақида огоҳлантирди. Таъкидланишича, COVID-19 эрта туғруқ эҳтимолини оширади ва янги туғилган чақалоқлар кўпинча интенсив даволанишга муҳтож бўлади, шу сабабли ташкилот ҳомиладор аёлларга вакцина олишни тавсия қилади.

    Айни пайтда Россиянинг «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқарувчилар эмизикли оналар учун вакцинациянинг хавфи ҳақида огоҳлантирганди. «Спутник V»дан фойдаланиш бўйича кўрсатмада эмизикли оналар ушбу вакцина билан эмланишдан сақланиши кераклиги айтилган. Кўрсатмаларга мувофиқ, ҳомиладорлик пайтида, вакцинанинг онага келтирадиган фойдаси туғилажак бола учун эҳтимолий хавфдан юқори бўлган тақдирдагина, препаратни қўллаш керак.

    Бироқ июль ойида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 га қарши эмлаш бўйича кўрсатмаларини янгилаб, унда «Спутник V» ҳомиладор аёллар учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини таъкидлади.

O'qilgan: 556 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 22 Jul 2021

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: