2021 йилнинг февраль ойи дунёда 2014 йилдан бери кузатилган энг совуқ давр бўлди. Лекин 2021 йилнинг қиш фасли тарих давомида кузатилган энг иссиқ ўнталикдан ҳам жой олди. Бу ҳақда АҚШнинг Миллий океан ва атмосфера тадқиқотлари бошқармасига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.
Олимларнинг сўзларига кўра, Тинч океанининг тропик сувларида Ла-Нинья (бу ерусти сувлари ҳароратининг иқлим нормасидан пастроқ бўлишига таъсир қиладиган шамол) туфайли 2021 йил февраль ойи сайёрамизда сўнгги 7 йил ичидаги энг совуқ ой бўлди.
Шунингдек, жорий қиш мавсуми (декабрь—февраль) дунёда кузатилган иссиқ қишлар бўйича ўнталикнинг саккизинчи ўрнини банд қилди.
Февраль ойида ўртача қуруқлик ва океан сатҳининг ҳарорати 0,65 цельсий бўлди — бу ХХ аср давомида ўртачадан юқори бўлган кўрсаткич. Натижада бу ой дунёдаги энг иссиқ февраль ойларининг бирига айланди, лекин шу билан бирга, 2014 йилдан бери кузатилган энг совуқларидан бири сифатида ҳам эътироф этилди.