Шавкат Мирзиёевнинг «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига асосан, ўзбекистонликлар март ойида 4 кун дам олади.
Президентнинг мазкур фармонига мувофиқ, ўзбекистонликлар Наврўз байрамида қаторасига 3 кун дам олади:
- 20 март – шанба (қўшимча ишланмайдиган кун);
- 21 март – якшанба (байрам куни);
- 22 март – душанба (27 мартдаги дам олиш куни кўчирилган).
Шунингдек, 8 мартнинг душанба кунига тўғри келиши туфайли ўзбекистонликлар март ойида 4 байрам кунлари дам олади.
Қайд этилишича, бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини икки иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан ўзбекистонликлар учун айрим байрамларда дам олиш кунлари камида 3 кун этиб белгиланган.