9 феврал куни Ўзбек тилининг асосчиси, буюк Алишер Навоий туғилган кунга 580 йил тўлди.
Ушбу сана муносабати билан Шимолий кон бошқармасида ҳам кончилар улуғ бобокалонимиз тўйи сабаб турли тадбирлар уюштиришди.
“Шарқий ” кони ишчилари орасида ноанъанавий тадбир бўлиб ўтди. Чилангар, кон ишчисидан тортиб , экскаватор машинисти иштирокида танлов ўтказилди. Унда қўйилган талаб 90 дақиқа ичида мўйқалам билан Навоий ҳазратлари сиймосини яратиш бўлди. Асл касби рассомчилик бўлмасада ишчи-ходимлар ҳазрат сувратини мусаввирлардек чиздилар. Ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирланишди.
Навоий ижоди ана шундай, одамзодни ҳар гал янгилик сари ундайди.