LOTIN-КИРИЛЛ

«Навоийча тендер-2». Вилоятдаги кўплаб қурилиш ишлари амалдорларга алоқадор компаниялар томонидан бажарилгани маълум бўлди

Навоий вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси томонидан ўтказилган тендер, танловларда компания раҳбариятига тааллуқли компаниялар доимий равишда давлат буюртмаларини олиб келгани маълум бўлганди. «Давлетовуз» очиқ маълумотларни ўрганиш асосида мазкур компанияга раҳбарлик қилган ёки унда ваколатли шахс сифатида ишлаган ходимларнинг ўзи ва оиласига тааллуқли компанияларнинг давлат буюртмаларини олиши одатий ҳолга айланганини аниқлади.

Хусусан, унинг билдиришича, 2018 йилда «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясига раҳбарлик қилган Бобомуродов Воҳид Мустафоевичга тегишли Navoiy Tears Invest МЧЖ, ҳисоб-китобларга кўра, охирги йилларда камида 30 миллиард сўмлик давлат буюртмаларини олган (1-расм).

эээ

Фото: «Давлетовуз»

Унинг қариндоши — Бобомуродов Обид Мустафоевич «Фарҳод Фаровон Люкс» МЧЖга эгалик қилади. Баъзи танлов ҳужжатларида фақатгина мана шу икки компания иштирок этган давлат буюртмалари ҳам бор. Навоий шаҳрида Бандликка кўмаклашиш марказига ёрдамчи бино қуриш объекти шулар жумласидан.

Очиқ маълумотларга кўра, унинг яна бир укаси — Бобомуродов Зоҳиджон Мустафоевич ҳам 2020 йилнинг апрель ойида турар жой қуришга ихтисослашган Strong Oriental Houses МЧЖни ташкил қилади. Мазкур МЧЖ улушининг ярми Турсунов Фарухжон Кобулович (исм-шарифлари вилоят ҳокиминикига ўхшаш)га тааллуқли.

Воҳид Бобомуродовнинг Navoiy Tears Invest МЧЖ 2020 йилнинг ноябрида Навоий шаҳрида «Ишга марҳамат» моно-маркази яратиш бўйича қарийб 22 миллиард сўмлик тендерни ютган. Шунингдек, Navoiy Tears Invest МЧЖ Strong Home бренди остида аҳоли учун кўп қаватли уй-жойлар ҳам қуради.

«Давлетовуз» яна бир мисол сифатида Навоий вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясида маълум вақт технадзор бўлиб ишлаган Баракаев Карим Бобоқуловични келтирган бўлиб, у ҳам «Барака-Бино» МЧЖга эгалик қилади. Карим Баракаев кейинчалик бўлиб ўтган суд ишларидан бирида компания унга тегишли эканини яширмаган (2-расм). 2018 йил февралида ташкил этилган мазкур корхона аллақачон, ҳисоб-китобларга кўра, қарийб 13 миллиард сўмлик давлат буюртмаларини олишга улгурган (1-расм).

бб

Фото: «Давлетовуз»

«Давлетовуз» ушбу компаниянинг қурилишлари сифатига ҳам саволлар борлигини қайд этган. Ўтган йили октябрда оммавий ахборот воситалари «Навоий вилоятининг Конимех туманидаги 2-сонли «Олтин калит» мактабгача таълим ташкилоти 2020 йилнинг февраль ойида тантанали равишда фойдаланишга топширилганлигини маълум қилганди. Боғча қурилиши учун 4 миллиард сўм сарфланган. Шунга қарамасдан, ҳозирда муассаса таъмирталаб аҳволга келиб қолган.

«Хуллас, Навоий вилоятида қурилиш соҳасидаги манфаатлар тўқнашуви, фаворитизм, непотизм каби коррупциявий ҳолатлар фақат булар билан тўхтаб қолмайди. Ўрганишларимиз ‘Ягона буюртмачи хизмати’ ходимлари ва вилоятдаги бошқа мансабдор шахсларнинг муайян компанияларга алоқаси бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Аммо уларни ҳозирча очиқ манбалар орқали аниқлаш имкони бўлмади», — дейди «Давлетовуз».

O'qilgan: 892 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 12 Jan 2021

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: