LOTIN-КИРИЛЛ

Коронавирус мутацияга учраяпти. Вакцина ёрдам берадими?

Шу кунларда Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг мутацияга учраган штамми, аввалгиларига қараганда тезроқ тарқалиши маълум бўлди. Эндигина тасдиқдан ўтган коронавирусга қарши вакциналарнинг фойдаси тегадими? Бу борада Германиянинг Deutche Welle нашри таҳлилий материал тайёрлади.

Британиянинг жанубий сарҳадларида аниқланган коронавируснинг янги штамми Қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра касалликнинг шу пайтгача маълум бўлган турларига нисбатан тезроқ юқади. Шу кунгача минглаб инсон мутацияга учраган коронавирус юқтириб олгани қайд этилган.

Лекин Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкокнинг фикрича, янги штамм эскиларига қараганда хавфлироқ дегани эмас.

«Коронавируснинг янги тури пайдо бўлишини мамлакатда сўнгги ҳафталарда кузатилган шикастланишлар сонининг кескин ортгани билан изоҳлаш мумкин», дея фикр билдирган амалдор.

Мутацияга учраган вирус пайдо бўлиши ҳам аслида катта янгилик эмас. Масалан, Хитойда коронавирус илк бор қайд этилгандан олти ойча муқаддам унинг бошқа бир тури ҳам аниқланганди. Ёзда эса, Испанияда коронавируснинг янги кўриниши аниқланиб, Европанинг ярмига тарқалди. Чунки вируслар муттасил равишда мутацияга учрайди. Лекин одатда уларнинг оқибатлари минимал даражада бўлади.

Инсон организми вирус мутациясига қандай реакция қилади?

Одатда инсон организми антитаначалар ишлаб чиқариб, мустақил равишда ўзини ҳимоялай олиш ҳамда инфекция қўзғатувчи манбани маҳв этиш ва унга нисбатан иммунитет ҳосил қилиш қобилиятига эга. Бироқ қўзғатувчи манба мутацияга учраса, организмдаги антитаначалар вируснинг эски кўриниши билан курашишгагина «дастурлаб қўйилган» бўлса, антитаначаларнинг инфекция билан кураш самарадорлиги сезиларли даражада камаяди.

Айнан шунинг учун ҳам биз доим шамоллаш деган дардга мубтало бўламиз. Организмимиз ўтган сафар шамоллаганимиздаги инфекцияларга қарши антитаначалар ишлаб чиқаради, янгисига қарши уларнинг кучи етмайди. Барибир ваҳима қилиш ярамайди. Зеро мутация ҳар доим ҳам вирусни аввалгисидан кўра кучлироқ қилиб қўймайди. Баъзан эса, ҳатто мутация вирусни кучсизлантириб ҳам қўяди.

Вируслар мутацияси қандай рўй беради?

Инсон организми муайян вирусга қарши антитаначалар ишлаб чиқариб олганидан кейин, бу вирус кейинги сафар иммун ҳужайралари уни «таниб қолмасликлари» учун ўз қобиғини ўзгартириб олади. Яшаб қолиш учун вирус ташқи протеинларини ўзгартириб, штаммлар ҳосил қилади.

Вируснинг кўпайиши учун унга ташувчининг ҳужайралари зарур. Агар ўша ҳужайра вирус измида бўлса, у ҳужайранинг ичига ўз генетик маълумотларини киритади. Шундан кейин шикастланган тана ҳужайралари вируснинг миллионлаб нусхаларини ясаб ташлайди. Бироқ бу жараёнда жуда майда хатоликлар рўй беради ва нусхаларнинг генетик кодлари ўзгариб қолади. Бошқача қилиб айтганда, вирус мутацияга учрайди.

Нега вируснинг янги кўриниши тезроқ тарқалади?

Инсонда COVID-19 ўпка касаллиги ривожланишига сабаб бўлувчи SARS-CoV-2 вируси бошқа РНК-вируслари турига киради. Бу вируслар ойда бир марта мутацияга учрайди.

Вируснинг турли вариантлари нега дунёнинг турли нуқталарида инфекция тарқалиши турлича бўлиши ва у билан касалланган одамларда ҳар хил кечиши ҳақидаги саволга жавоб бўла олади.

Буюк Британияда аниқланган коронавирус турида спайка оқсиллари мутацияга учраган. Бундай генетик бўлиниш бўлганда мутацияга учраган вирусда иккита аминокислота йўқ бўлади. Эҳтимол шунинг учун ҳам коронавируснинг янги версияси тезроқ тарқаляпти.

Худди шундай ҳолат ёзда Жануби-шарқий Осиёда ҳам кузатилганди. Ўшанда ташқи кўринишини ўзгартирган коронавирус билан оғриган беморлар касалликни енгил ўтказишди. Бу ҳолатда мутация вирусни заифлаштириб қўйган.

Вакцина мутацияга учраган коронавирусга қарши самара берадими?

Буюк Британия оммавий вакцинацияни бошлаган Ғарбий Европадаги илк давлат бўлди. Қиролликда қайд этилган вируснинг янги тури вакцина бефойда бўлади дегани эмас. Шу кунгача яратилган барча вакциналар коронавируснинг спайкали оқсилларига қарши маълумотни кодлаб қўяди. Бунда вакцина мутацияга учраган вирус билан шикастланганда ҳам инсон иммун тизимига стимул бера олади.

Бахтимизга, ўз протеинларини мавжуд иммун тизимини бузиб кира оладиган даражада ўзгартириши учун вирус кўплаб марта мутацияга учраши керак. Масалан, грипп вируслари шунақа тез мутацияга учрайдики, унга қарши вакцина самарадорлигини сақлаш учун ҳар мавсум бошида ўзгартирилиши кераклигини ҳам биламиз.

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, коронавирусга қарши вакциналар келажакда барибир қайта ишланади. Ҳозирда орттирилган тажриба ва сарфланган ресурслар истиқболда аҳоли учун қиммат бўлмаган препаратлар ишлаб чиқарилишига умид қилса бўлади.

O'qilgan: 662 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: