LOTIN-КИРИЛЛ

Россия элчиси: Ўзбекистон меҳнат мигрантлари учун "Спутник V" вакцинасига буюртма берди

Ўзбекистон томони ҳозирча бу ҳақда маълумот бермаган.

Ўзбекистон Россияга ишлаш учун боришни режалаштирган меҳнат мигрантларини эмлаш мақсадида 1 млн доза "Спутник V" вакцинасига буюртма берди, деб маълум қилди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев.

"Россияда ишлагани кетаётган меҳнат мигрантларини эмлаш учун 1 миллион доза препарат етказиб бериш бўйича келишув имзоланди", - деди Тюрденев.

Унинг айтишича, 2021 йилда Россиянинг коронавирусга қарши иккинчи - "ЭпиВакКорона" вакцинасини сотиб олиш бўйича келишув имзоланиши режалаштирилган.

Элчининг гапларини ҳозирча Ўзбекистон томонида ҳеч ким тасдиқламади.

4 декабр куни Россия Федерациясининг саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг шахсан ўзи коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини Тошкентга олиб келганди.

Маълумот учун, Россияда август ойида «Спутник V» воситаси коронавирусга қарши вакцина сифатида рўйхатдан ўтказилган.

O'qilgan: 650 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: