LOTIN-КИРИЛЛ

Мавсумий бало – ис газидан сақланинг

photo 2020 12 16 11 12 16

Ис гази нима?

Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ҳосил бўлади. Тутун таркиби 3%, ишланган газ 13%, портловчи газлар эса 50−60% гача ис газидан иборат.
Ис газининг ажралиши ностандарт ва носоз газ асбобларидан ҳамда иситиш печларидан фойдаланиш, талабга жавоб бермайдиган дудбуронларни ўрнатиш ёки уларни нотўғри ўрнатиш, мавжудларини ўз вақтида тозаламаслик, газнинг етарли миқдорда ҳаво билан аралашмаслиги туфайли содир бўлади.
Бу газнинг хавфлилиги шундаки, у кислородга нисбатан 300 баробар тез ва кўпроқ гемоглабинга бирикиш ҳусусиятига эга. Шунинг учун ҳам, жуда маҳкам бирикма – карбоксигемоглобин ҳосил бўлади. Ис гази таркибидаги темир моддаси нафас олиш ферментини парчалайди. Оқибатда тўқималарнинг нафас олиш фаолияти бузилади.

Ис газидан қандай ҳимояланиш керак?

• газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш;
• ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланмаслик;
• иситиш печларининг дудбуронларини тоза ва соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;
газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кирмаслик;
• ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланмаслик;
• ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланмаслик;
• ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни очиқ ва ишчи ҳолатда бўлишини таъминлаш.
• хонадонларга ис газини аниқловчи қурилма ўрнатиш тавсия қилинади. Зеро, қурилмани сотиб олиш ва ўрнатиш харажатлари оила аъзолари, айниқса ёш болаларнинг ҳаётидан қимматга тушмаслиги аниқ;
• Газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

Газ ҳидини сезганда…

• газ плиталари ва иситиш печларини газ тармоғидан ўчириш;
• эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатиш;
• хонада электр жиҳозларини ёқмаслик, ёниқ бўлса ўчирмаслик керак;
• газ чиқаётган жойни аниқлаш учун очиқ оловдан эмас, совун кўпигидан фойдаланиш тавсия қилинади.

Ис газидан заҳарланиш

Ис газидан заҳарланганда бош айланиши, бош оғриғи, ҳушдан кетиш, қолаверса, кўриш ва эшитиш қобилияти, танада терлаш, нафас олишнинг оғирлашиши, йўтал ҳамда қалтираш ҳолатлари кузатилади.
Ис газидан заҳарланган беморни аввало тоза ҳавога олиб чиқиш зарур. Нафас олиши тўхтаб қолган бўлса, сунъий нафас берилади. Сунъий нафас бемор мустақил нафас олгунга қадар ёки биологик ўлим аломатлари пайдо бўлгунга қадар давом эттирилади. Танани ишқалаш, оёқларга грелка қўйиш, нашатир спирти буғларини ҳидлатиш (нашатир спирти бемор бурнидан камида 1 см узоқликда шимдирилган пахта ёки докада бўлиши шарт, акс ҳолда спиртнинг ўткир ҳиди беморни “паралич” ҳолатига олиб келиши мумкин) беморнинг ўзига келишига ёрдам беради. Ўзига келгач, тананинг юқори қисмини қисиб турувчи кийимлардан бўшатилади, иссиқ чой ёки қаҳва ичириш мақсадга мувофиқ. Булар заҳарланганда кўрсатилиши керак бўлган бирламчи ёрдам эди. Шундан сўнг, беморни зудлик билан шифохонага олиб бориш зарур. Чунки, заҳарланишдан кейин ўпка ва асаб тизимида оғир асоратлар вужудга келиши мумкин.
Санжар Баходиров
Алишер Рахманов Анвар Ҳазратов
ШКБ ОЁХТТЭБ ПваНБ ҳарбий

O'qilgan: 697 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 21 Dec 2020

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: