LOTIN-КИРИЛЛ

Ёшлар иттифоқи очлик эълон қилмоқчи бўлган тадбиркор харажатларини 3 миллиард сўмга камайтириб тўлаб бергани маълум қилинди

Ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳридаги Ёшлар инновацион марказини қуриш ва реконструкция қилиш билан шуғулланиб, ҳақини тўлиқ ола олмаётган қурувчи билан боғлиқ муаммо ечим топганини маълум қилди.

 

«Jizzax real qurilish ta’mir» корхонаси раҳбари Шуҳрат Сотволдиев ҳақини 1,5 йилдан бери ола олмай келган, 11 декабр куни очиқ хат билан чиқиб, 15 декабрда Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биноси олдида очлик эълон қилмоқчи эканини маълум қилганди.

Бу муддатдан бир кун олдин – 14 декабр куни Ёшлар иттифоқи тадбиркор билан келишувга эришганини хабар қилди.

Шуҳрат Сотволдиевнинг хабарда илова қилинган видеода айтишича, «Yoshlar qurilish invest» МЧЖ ҳамда «Jizzax real qurilish ta’mir» МЧЖ ўртасида «Келишув битими» имзоланган. Янги битимга кўра, тадбиркорнинг харажатлари 14,3 миллиард сўмдан 11,4 миллиард сўмга туширилган.

«Бугун ушбу ҳужжатлар асосида Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши ва Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан 3,6 миллиард сўмлик маблағлар қоплаб берилди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман, энди 300дан ортиқ ишчи хизматчилар ўз иш ҳақларини оладиган бўлди.

Бу ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларга чиқишимни маслаҳат берганлар ҳам бўлган эди. Асосийси, масала ечилди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқидан ҳеч қандай даъво эътирозим йўқ», – дейди тадбиркор Шуҳрат Сотволдиев.

Kun.uz қонуний кучга кирган келишув битими нусхасини сўраганида, Ёшлар иттифоқи матбуот котиби эртага тақдим этилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу масала юзасидан шу йил май ва ноябр ойларида Kun.uz'да танқидий мақолалар эълон қилинган эди. Фойда бўлмагач, ундирувдан умиди сўнаётган тадбиркор 11 декабрда очиқ хат билан чиқиб, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биноси олдида очлик эълон қилмоқчи эканини билдирганди.

«Иттифоқ пулимни сўнгги тийинигача бермагунича овқат ҳам емайман, сув ҳам ичмайман. Ортимда турган 300дан ошиқ оилалар ҳақи-ҳурмати бу ноҳақликлардан ўлимга ҳам тайёрман», – деб ёзган эди Шуҳрат Сотволдиев очиқ хатида.

O'qilgan: 672 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: