LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚДА ОГОҲЛАНТИРИШДАН СЎНГ НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛГАН МОЛХОНА БУЗИЛДИ

Маълумки, ер умуммиллий бойлик ҳисобланади ва ундан оқилона фойдаланиш зарур. Шунга қарамай, айрим фуқароларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ўзбошимчалик билан ўз манфаати йўлида фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди. Айниқса, ерга ноқонуний равишда турли мақсадда бинолар қурилиши кўп дуч келинадиган ҳуқуқбузарликлардан бири бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси Учдуқудуқ туман бўлими томонидан ўтказилаётган мониторинг тадбирларида шу каби қонунга зид ҳолатлар аниқланмоқда.

  Хусусан, Инспекциянинг туман бўлими қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори Сардор Сатторовнинг таъкидлашича, жорий йилнинг ноябрь ойига қадар қишлоқ ҳўжалигида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан фермер ҳўжаликлари раҳбарларига 40 та огоҳлантириш берилиб, 36 та мониторинг тадбирлари ўтказилган. Аниқланган ҳолатлар, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларини бартараф этиш тўғрисида туман ҳокимига тақдимнома киритилган.  

 Шунингдек, ердан ноқонуний фойдаланган 1 нафар фуқаро ҳамда 2 нафар фермерга МЖтКнинг тегишли моддалари билан иш қўзғатилиб, маъмурий ишлар бўйича туман судига юборилган. Қонунни бузганларга суднинг қарори билан 892 минг сўм жарима жазоси қўлланилиб, тўлиқ ундирилиши таъминланган. 

 Бундан ташқари, туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича ўрганиш ўтказилганда ҳам бир нечта қонунбузилишлар аниқланди. Жумладан, ҳудуддаги “Абай” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Э. И ҳамда “Мустақиллик” МФЙда яшовчи яна бир фуқаро Р. Ҳ.лар томонидан ноқонуний равишда 0,02 гектардан ер майдонига ўзбошимчалик билан молхона биноси ва енгил конструкцияли омборхона қуриб олинганлиги аниқланди. Мазкур фуқароларга Ер кодексининг 90 ва 91-моддалари тартибида ўзбошимчалик асосида қурилган биноларни бузиш тартиб-қоидалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, огоҳлантириш хатлари берилди. Ноқонуний қурилган бинолар берилган огоҳлантириш муддатидан кечиктирилмай қонунни бузган фуқаролар томонидан Инспекциянинг туман бўлими инспекторлари назорати остида бузиб ташланиши таъминланди.

 

 “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси

  матбуот хизмати

O'qilgan: 678 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: